«Динамо» - «Бухоро» учрашувидан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб меҳмонлар устози журналистлар саволларига жавоб қайтаргач, сўнг мезбонлар мураббийи залга ташриф буюрди.
- Бугун бош ҳакам томонидан етакчи футболчимизнинг асоссиз четлатилиши ва пенальти белгилаши бутун ўйинимизни синдирди. Бир соатдан ортиқ вақт давомида ҳисобда ортда қолиб, бир киши кам бўлиб тўп суриш жуда оғир. Қолаверса, омад ҳам биздан юз ўгирди. Пенальтидан ва бир қатор қулай вазиятларда фойдалана олмадик. Шунга қарамай, шогирдларим бор куч ва ғайратларини майдонга ташлашгани учун улардан миннатдорман.
- Кейинги ўйинда Девид Ониянинг ўйнамаслиги аниқ. Жамоа сардорининг ўрнини билдирмайдиган ўринбосар борми?
- Ҳар бир футболчи ўз ўрнига эга. Афсуски, Девид ҳакамларнинг хатоси туфайли «Машъал»га қарши майдонга туша олмайди. Ўйлайманки, биз керакли кўрсатмалар билан жамоани ўйинга тайёрлай оламиз.
- Сизнингча, жамоангизнинг энг кучсиз чизиғи қайси чизиқ?
- Бизда кучсиз чизиқ йўқ. Барча чизиқда етарлича кучли бўлган футболчиларни жамлай олганмиз. Буни кейинги ўйинларда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Усмон Ибодов ёзиб олди. |