«Динамо» - «Бухоро» учрашувидан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб журналистлар саволларга меҳмонлар устози жавоб қайтарди.
- Бугун ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Рақибларимиз бир киши кам бўлишига қарамай ўйиннинг катта қисмида босим ўтказишга интилди, аммо биз ғалабани ушлаб қолганлигимиздан жуда бахтиёрман. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Умуман олганда, бугунги ўйингоҳ майдонининг аҳволи ўртача ҳолатда бўлганида ҳам ўйингоҳни тўлдириб ўтирган мухлислар янада томошабоп ўйин кўришлари мумкин эди.
- Мезбонлар ҳакамлардан норози эканликлари аниқ. Бу борада «Бухоро» жамоасида эътирозлар йўқми?
- Йўқ. Дарвозамизга белгиланган 11 метрлик жарима тўпи борасида савол бўлиши мумкин эмас.
- Девид Ония четлаштирилган вазият борасида-чи?
- Очиғини айтганда, мен ушбу вазиятни яққол кўра олмадим.
- «Бухоро» жамоаси олдига ушбу мавсумда қандай вазифалар қўйилган?
- Олдимизда жиддий вазифа йўқ. Мақсадимиз имкон қадар барча ўйинда ғалаба қозониш ва мухлисларимизни хушнуд этиш.
Усмон Ибодов ёзиб олди. |