«Пахтакор» бош мураббийи Равшан Ҳайдаровдан кейин, мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Виктор Жалилов («Динамо» бош мураббийи):
- Албатта, «Пахтакор» устидан ғалаба қозониш ҳар бир жамоа учун катта ютуқ. Бугун «Динамо» ҳам, «Пахтакор» сингари фақат ғалабани кўзлаганди. Гувоҳи бўлаяпманки, ўйиндан-ўйинга жамоамиз ўйини мукаммалашиб бормоқда. Сўзим тасдиғи мана шундай муҳим ўйинда амалга ошганидан хурсандман. Бугун шогирдларим мухлисларга ҳам чиройли ўйинни кўрсатишди, кўрсатмаларни ҳам тўғри бажаришди. Қолаверса, жамоамизда Салим Мустафоев, Турғун Қобилов, Омаджон Тайлоқов сингари иқтидорли ёшлар ўсиб бораётгани ҳам жамоа келажагига ишонч билан қарашимизга асос бўлади. Кетма-кет дуранг учрашувлардан кейин ниҳоят муваффақият қозонишимиз йигитларнинг ҳам кайфиятига ижобий таъсир этади. Бугун самарқандлик мухлисларга ҳам ажойиб мухлислик учун миннатдорчилик билдираман. |