Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

АЛАМЛИ ДУРАНГ…

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Турнинг қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашувларидан бири Самарқандда бўлиб ўтди. Чемпионатда ўз ўрнини сақлашга интилаётган «Динамо» жамоаси шу куни медаллар учун кураш олиб бораётган «Шўртан» жамоасини қабул қилди.

Ўйиндан олдин ҳар икки жамоанинг ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушишлари аниқ эди. Зеро, жамоаларнинг кўзлаган мақсадлари йўлида уч очко жуда ҳам муҳим саналарди. Баҳс олдидан Эдгар Гесс жамоасида жиддий йўқотиш йуқ эди, аммо Виктор Жалилов олдидан таркиб борасида «бошоғриқ» юзага келганди. Мезбонлар мураббийи шу куни маълум сабабларга кўра жамоа тўпурари Жаъфар Ирисметовнинг хизматидан фойдалана олмади, шунингдек Игорь Солтанич ва Сергей Доценколар жароҳатлари туфайли, Умид Абдураҳмонов эса карточкалари туфайли ўйинни ўтказиб юборишга мажбур эди.

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, баҳс ҳар икки жамоанинг тенгкурашлари остида бошланган бўлсада, дастлабки ўн дақиқаликдан кейин майдон эгалари устунликни ўз қўлларига олишди. Самарқандликларнинг асосий ҳужумчиси сафда йўқлиги учун мезбонлар яримҳимоячилари бўйнида катта вазифа турарди. Буни тўғри англаган яримҳимоячилар шу куни асосий юкни ўз бўйинларига олишга тўғри келди. 17-дақиқага келиб илк хавфли ҳужум мезбонлар томонидан вужудга келтирилди. Сирожиддин Сайфиевнинг чиройли тўп оширишидан кейин Илҳом Юнусов жарима майдонига кириб келиб кучли зарба йўллади, аммо тўп Михаил Алавидзе қўриқлаётган дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Яна бир энг хавфли ҳужумлардан бири 34-дақиқада ёш яримҳимоячи Турғун Қобилов томонидан юзага келтирилди. 19 ёшли футболчининг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Учрашувнинг 38-дақиқасида «Динамо» стадиони ларзага келди. Чамаси 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширган Эркин Бойдуллаев дарвозабоннинг узоқ бурчагини нишонга олиб мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига муаллифлик қилди. 1:0.

Ўйинда ҳисоб очилгач, меҳмонлар «уйғонган»дек бўлишди ва бўлимнинг сўнгги дақиқаларига келиб ўйиндаги илк хавфли ҳужумларини яратишди. Ушбу вазиятда мезбонлар ҳимоя қўрғонидаги хатоликдан кейин Игорь Таран зарба беришда бироз ноаниқ ҳаракат қилди.

Шогирдлари ҳаракатидан, айниқса дарвозабон Михаил Алавидзе ва Игорь Таран ўйинидан қониқмаган ғузорликлар устози иккинчи бўлимда Александр Корнейчук ва Лазиз Убайдуллаевларни майдонга туширди. Аммо, бу ўзгаришлар ҳам жамоа ўйинига ижобий таъсир этмади. Самарқандликлар ҳимоя ва ярим ҳимояда бехато ҳаракат қилиб қанотлардан тезкор ҳужумларни ташкил этиб туришди. Шундай вазиятлардан бирида Бойдуллаев Крушелницкийни ортда қолдириб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ унинг берган кучли зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Кўп ўтмай Сайфиев ўнг қанотдан жарима майдонига кирмай Акмал Бозоровга тўпни қулай тарзда етказиб берди, аммо Акмалнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. Бироз фурсатдан кейин футболдаги маълум ва машҳур қоида кучга кирди ва «Шўртан» футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Меҳмонларнинг кам сонли ҳужумларидан бирида чап қанотдан Мерзляков ҳимоячини ортда қолдириб, қулай вазиятга чиқиб келган Шаҳбоз Эркиновни тўп билан таъминлади. Ғузорликлар тўпурари эса қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди. 1:1.

Ўйиндаги ҳисоб тенглашгач, мухлислари қаршисида тўп сураётган «Динамо» футболчилари ҳужумкорликка катта урғу беришди. Айниқса, Ҳамдам Раҳмоновнинг майдонга тушиши мезбонлар ҳужумларини янада кескинлаштирди. Майдон эгаларининг ғалабага бўлган иштиёқи уларнинг катта босим билан «Шўртан» дарвозаси олдида қатор хавфли ҳужумларни вужудга келтиришларини таъминлади. Вазиятлардан бирида ҳужумга қўшилган ёш ҳимоячи Салим Мустафоев тўпни Алексей Николаевга етказди, тажрибали футболчи эса жарима майдонига интилаётган Юнусовга тўпни қулай тарзда оширди. Илҳом эса тезкорлиги эвазига Вячеслав Понамаревдан ўтиб, яқин масофадан зарба беришга чоғланаётган пайтда ҳимоячи қўли билан уни тўхтатиб қолди. Ушбу ҳолатни тўғри баҳолаган бош ҳакам Равшан Эрматов 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бутун ўйингоҳ голни нишонлашга тайёр бўлиб турган бир пайтда, тўпга яқинлашган Сирожиддин Сайфиевнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Бу эса учрашувнинг дуранг натижа билан интиҳо топишига сабаб бўлди.

Олий лига. 23-тур. 16 октябрь (шанба)

Самарқанд, 7 225 томошабин.

«ДИНАМО» - «ШЎРТАН» - 1:1 (1:0)

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент) – 9,5; А.Расулов (Тошкент) – 9,4; Р.Ильясов (Тошкент) – 9,4; З.Қодиров (Навои) – 9,0;

Голлар: Э.Бойдуллаев (39) – Ш.Эркинов (74).

«Динамо»: Д.Романенко, Д.Ония, У.Қобилов, А.Николаев, С.Мустафоев, Э.Бойдуллаев, Т.Қобилов, А.Бозоров, С.Сайфиев (Т.Васильев, 86), И.Юнусов, А.Крикливий (Ҳ.Раҳмонов, 78).

«Шўртан»: М.Алавидзе (А.Корнейчук, 46), А.Алиқулов, Я.Крушелницкий, В.Понамарев, Ш.Раимқулов, И.Ҳазигалиев, П.Агбо, В.Афонин (В.Клишин, 65), А.Мерзляков, И.Таран (Л.Убайдуллаев, 46), Ш.Эркинов.

Огоҳлантиришлар: В.Афонин (25), П.Агбо (38), В.Понамарев (82) - (барчаси «Шўртан»)

Амалга оширилмаган пенальти: С.Сайфиев, 82 («Динамо»).

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Энг яхши футболчилар: Э.Бойдуллаев – Ш.Эркинов.

Ўқилди (марта): 2406. Киритилган сана: 2010-10-16 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Динамо – Шуртан – 3:0. 2017 йил, 8 март
Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.
Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019. Sanjar Baratov
Насаф - Динамо

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.