Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 16 октябрь куни бўлиб ўтадиган 23-тур учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатга биноан, 23-турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Динамо» – «Шўртан» учрашувини бошқариб бориш ФИФА ҳаками Равшан Эрматовга топширилди.
Эътиборлиси, Жаҳон чемпионати кашфиётларидан бирига айланган Равшан Эрматов сўнгги марта мундиалга йўл олишдан бироз аввал 11-тур доирасида Самарқандда «Динамо» - «Андижон» учрашувини бошқарган эди. «Ўзбекистон ифтихори» мукофотига лойиқ кўрилган ҳакамимиз ниҳоят Самарқанддаги учрашувга ҳам тайинланди. Ҳар галгидек унга қанотларда Рафаэль Илёсов ва Абдулҳамидулло Расуловлар ёрдам беришади.
16 октябрь. 23-тур
«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор)
Бош ҳакам: Р. Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Р. Илёсов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент)
Заҳирадаги ҳакам: З. Қодиров (Навои).
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент). |