Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

НОХУШ АНЪАНА БУЗИЛДИ!

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Жорий мавсумда ҳали сафардан бирорта очко ололмаган «Динамо» ушбу турда нохуш анъанани бузди. Ўтган йили бўлгани каби бу сафар ҳам самарқандликлар учун омадли рақиб ҳисобланадиган «Локомотив» Тошкентда Виктор Жалилов шогирдларига очко улашди.

«Локомотив» сўнгги бор «Динамо»ни 2006 йил 6 августда ўта драматик тарзда кечган ўйинда ҳакамларнинг ўта қўпол хатоси эвазига 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан бери Самарқанд жамоаси чемпионатларимиз доирасида «темирйўлчилар»га имкониятни бой бермаётганди. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

Ҳар икки жамоага очко сув ва ҳаводек зарур бўлгани учун дастлабки дақиқаларданоқ ҳар икки жамоа ҳужумга ўтишди. Дастлабки ҳужум илк дақиқада меҳмонлар томонидан уюштирилди. Илҳом Юнусов томонидан етказилган бурчак тўпидан кейин Жаъфар Ирисметов бош билан Филимонов қўриқлаётган «Локомотив» дарвозаси тўсинини нишонга олди. Ўйиннинг 14-дақиқасида эса айнан ушбу футболчилар жамоаларининг ҳисобни очишига хизмат қилишди. Юнусов томонидан ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни «Динамо» тўпурари осонликча дарвозага йўллаб ўзининг чемпионатдаги ўн биринчи голини киритиб тўпурарлар сафида пешқадамликни қўлга киритди. 0:1.

Танаффусдан сўнг “Локомотив” жамоасининг ўйини жонланди. Айниқса, майдонга янги кучлар туширилгач, ҳужумлар ранг-баранг тус ола бошлади. Бу тез орада ўз самарасини берди. 58-дақиқада заҳирадан туширилган Гурьянов майдон марказида рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди ва уни Махарадзега қолдирди. Ўз навбатида “Локо”нинг грузиялик легионери янада қулай вазиятга чиқиб борган Гурьяновни тўп билан таъминлади. Унинг жарима майдони томон оширган тўпи эса Ибрагимовнинг бошини топди ва тўп дарвоза тўрида. 1:1.

Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни янада кўчайтиришди. Натижада орадан кўп ўтмай ҳисоб ўзгарди. Бу сафар “Динамо” жарима майдони ичида икки рақиб ҳимоячиси бир-бирини яхши тушунмади. Бундан унумли фойдаланган Гурьянов тўпни эгаллаб олди ва дарвоза томон у қадар кучли бўлмаган зарба йўллади. 2:1.

Ўйин «Динамо»нинг мағлубияти билан якунланаётган бир пайтда, учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Илҳом Юнусов майдон марказида Жаборовдан тўпни олиб қўйди ва йўл-йўлакай икки-уч футболчини алдаб ўтиб, дарвозабонни ҳам доғда қолдирди ва ажойиб гол муаллифига айланди. 2:2.

Виктор Жалилов қўл остида иккинчи ўйинда иккинчи дурангга эришган самарқандликлар, сафардан очко билан қайтишди.

«Локомотив» (Тошкент) – «Динамо» (Самарканд) – 2:2 (0:1)

Тошкент, 2851 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Саидов (Тошкент) – 8,8, А. Букатин (Тошкент) – 9,0, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 9,0, Х. Рўзиев (Тошкент) - 9.

Голлар: Д. Ибрагимов (58), Н. Гурьянов (68) – Жаъфар Ирисметов (14), Илхом Юнусов (90+1).

«Локомотив»: А.Филимонов, Е.Гоголь, К.Махарадзе, Ж.Ибрагимов, С.Литовченко, Д.Жабборов, А.Юсупов, Б.Юлдошев (Н.Гурьянов 55), О.Жўрабоев, В.Кирьян (Д.Рахматуллаев 55).

«Динамо»: Д.Романенко, Д.Ония, Э.Бойдуллаев, И.Юнусов, У.Абдурахмонов, Ж.Ирисметов, А.Бозоров, У.Қобилов, С.Сайфиев (Д.Краев 77), А.Крикливий (С.Доценко 64), А.Николаев.

Огоҳлантириш: С. Литовченко (49), Д. Ибрагимов (50) – А. Крикливий (39), У. Абдураҳмонов (78).

Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

Энг яхши ўйинчилар: С. Абдуллаев – И. Юнусов.

Ўқилди (марта): 2529. Киритилган сана: 2010-10-02 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

«Динамо» - «Орол» - 6:1. Михаил Наумов
Амиржон Сафаров

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.