Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 18 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 20-тур учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатга биноан, 20-турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Қизилқум» – «Динамо» учрашувини бошқариб бориш ФИФА ҳаками Равшан Эрматовга топширилди.
20-тур. 18 сентябрь (шанба)
«Қизилқум» (Зарафшон) – «Динамо» (Самарқанд)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Р. Ильясов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент)
Заҳирадаги ҳакам: А. Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган). |