Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 26-ТУР
30.11.2019
«Насаф»
«Қарши» стадиони
1:2

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

АЛАМЛИ МАҒЛУБИЯТ…

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Кутилганидек Фарғонада кечган «Нефтчи» ҳамда «Динамо» қарама-қаршилиги жуда шиддатли ва муросасиз кечганлиги билан бирга меҳмонлар учун жуда аламли мағлубият билан ёдда қоладиган бўлди.

Ўйиндан олдин маълум қилинганидек учрашувда меҳмонлар «Динамо» футболчиларини жамоа маслаҳатчи мураббийи Биродар Абдураимов майдонга туширди. Эътиборлиси, ушбу ўзгариш илк дақиқаларданоқ футболчилар ўйинига ҳам ижобий таъсир қилгандек эди. Зеро, дастлабки дақиқалардан сафарда икки ҳужумчи билан тўп сурган кўҳна шаҳарликлар буни ҳисобда ҳам кўрсатишди. Ўйиннинг 12-дақиқасида стадион бир зум «жимликка» бурканди. Айнан шу дақиқада навбатдаги ҳужумга киришган меҳмонлар кўпчилик учун кутилмаганда ҳисобни очишди. Тўп Жаъфар Ирисметовга келиб тушгач, голеадор форвард чиройли зарба билан «Нефтчи» дарвозабонига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 0:1.

Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишгач, буёғига «Нефтчи» футболчиларининг ҳужумкорлигини кутишганди. Бироқ, ҳужумкорликни пасайтиришмаган динамочилар навбатдаги марта мезбонларни тўпни майдон марказидан бошлашларига мажбур қилишди. Кучли зарба соҳиби Эркин Бойдуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб чиройли тарзда Цой дарвозаси тўридан жой эгаллади. 0:2.

Вазиятнинг бундай тус олишини кутмаган Юрий Саркисян шогирдлари биринчи бўлим якунигача ҳисобни қисқартиришга интилишди, бироқ бунинг уддасидан чиқишмади. Кутилганидек иккинчи бўлимда фарғоналиклар ҳужумкорликни оширишди. Абдураимов шогирдлари эса қарши ҳужумда рақибни жазолашга ҳаракат қилишди.

Ўйиннинг 58-дақиқаси давом этаётган бир вақтда учрашув бош ҳаками «Динамо» футболчилари ўз жарима майдонларида ўйин қоидасини бузишди, деб ҳисоблади ва Романенко дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўпга яқинлашган Анвар Бердиев эса зарбани бехато амалга оширди. 1:2.

Ҳисоб қисқаргач водийликлар ўйиндаги темпни сақлаб ҳужумкорликни давом эттиришган бўлса, меҳмонлар ўйинда фаол бўлган Жаъфар Ирисметов ўринга ҳимоячини майдонга тушириб асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Афсуски, ушбу тактик ўзгариш ўзини оқламади. Ўйин якунланишигач 20 дақиқа қолганида мезбонлар ҳисобни тенглаштирганликлари билан бирга вазиятни ҳам ўз томонларига оғдиришга ирода топа олишди. Дастлаб Мансур Саидов ҳисобни қисқартирди. 2:2.

Тўрт дақиқа ўтар-ўтмас Санжар Асқаралиев Романенко дарвозасини ишғол этиб, ўйингоҳни «ларза»га келтирди. 3:2.

Ғалабани қўлдан бой берган самарқандлик футболчилар учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Фарғонадан очко билан қайтишлари мумкин эди. Аммо, ўйин бош ҳаками Владислав Цейтлин бир вазиятда мезбон ҳимоячиларининг қўполлиги учун «Нефтчи» дарвозаси томон 11 метрлик жаримани белгиламаган бўлса, бир вазиятда қанот ҳаками «Динамо» голини ўйиндан ташқари ҳолатидан киритилди, деб ҳисоблади.

Анча муросасиз кечган баҳсда иродали ўйин кўрсатган «Нефтчи» жамоаси муҳим уч очкони қўлга киритган бўлса, «Динамо» жамоаси аламли мағлубият билан водийдаги учинчи ўйиндан ҳам «қуруқ» қайтишга мажбур бўлди.

18-тур. 26 август (пайшанба)

«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарканд) – 3:2.

Фарғона, 8153 томошабин.

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) – 9,1, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 8,9, Ф. Хасанов (Наманган) – 8,8, Ш. Бозоров (Наманган) - 9.

Голлар: А. Бердиев (58, пенальтидан), М. Саидов (71), С. Аскаралиев (74) – Д. Ирисметов (12), Э. Бойдуллаев (15).

«Динамо»: Д.Романенко, Д.Ония, У.Қобилов, С.Доценко, А.Николаев, У.Абдураҳмонов, Э.Бойдуллаев, С.Сайфиев, И.Юнусов, А.Крикливий, Ж.Ирисметов.

Огоҳлантиришлар: М. Саидов (27), С. Аскаралиев (60) - С. Сайфиев (16), У. Қобилов (26), С. Доценко (50), А. Николаев (57).

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Энг яхши ўйинчилар: М. Саидов – Э. Бойдуллаев.

Ўқилди (марта): 2170. Киритилган сана: 2010-08-27 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Мавсум тугади
«Динамо»
«Динамо» стадиони
таътил

Фото-галерея

Акмал Бозоров
Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Фахрий мухлис
Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.01 «Динамо» Ботирали Эргашевни «Қўқон-1912» клубига ижарага берди
16.01 Ихтиёр Тошпўлатов «Динамо»дан «Металлург»га ўтди
07.01 «Динамо» 11 январдан йиғин бошлайди
11.12 «Динамо»-2019: ким қанча ўйнади, нечта гол урди?
07.12 Томошабинлар ташрифи: «Динамо» 6-ўринда
02.12 Рўзиқул Бердиев: «Динамо» тартибли ўйини эвазига ютди, биз мағлубиятга лойиқ эдик»
02.12 Тачмурод Агамуродов: «Динамо» ҳаққоний курашда «Насаф»ни ҳақли тарзда мағлуб этди»
01.12 «Динамо» Қаршидан ғалаба билан қайтди, аммо...
29.11 Қаршидаги сўнгги тур учрашувини Агишев бошқаради
28.11 Тачмурод Агамуродов: «Динамо» охиригача курашади – сўнгги тур барча учун ўта муҳим»

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.