Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
3:1

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 32 57-29 63
2 Машъал 32 54-27 63
3 Истиқлол 32 52-33 57
4 Сурхон 32 62-36 53
5 Динамо 32 42-26 52
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Норин 32 24-61 21
9 Орол 32 30-78 20

ПРО-ЛИГА - 2018

36-тур Машъал 4-1 Андижон
36-тур Истиқлол 3-0 Орол
36-тур Хоразм 0-0 Шўртан
36-тур Динамо 3-1 Норин
35-тур Шўртан 3-2 Сурхон
35-тур Норин 1-3 Машъал
35-тур Андижон 2-1 Истиқлол
35-тур Орол 1-3 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ЖАЪФАР ИРИСМЕТОВ: «ФАҚАТ ҒАЛАБА ҚАНОАТЛАНТИРАДИ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

17-турнинг қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган учрашувларидан бири Наманган шаҳрида ўтказилади. Шу куни мезбон «Навбаҳор» ўз майдонида «Динамо» жамоасини қабул қилади. Мухлисларда катта қизиқиш уйғотган учрашувдан олдин биз «Динамо» ҳужумчиси Жаъфар Ирисметовнинг ўйин олди ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- «Намангандаги баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим», - дея гап бошлади тажрибали ҳужумчи.

- «Боиси, майдон эгалари «Навбаҳор» ҳам биз ҳам сўнгги ўйинларда ғалаба нима эканлигини билмаяпмиз. Қолаверса, биз ҳозирча сафардан очко олганимизча йўқ. Турнир жадвалидаги ҳолат ҳам ҳар икки жамоага ҳам фақат очко олишни тақозо қилади. Зеро, кейинги ўйинларда ҳар икки жамоани кучли рақиблар кутиб турибди. Шундай экан, ҳар бир очконинг қадри баланд ҳозир», - дейди Жаъфар Ирисметов.

Ўйин олдидан футболчи фикр билдираркан, «Динамо» футболчилари Наманганда фақат ғалабани кўзлаётганлигини эътироф этди.

- «Ўйлайманки, биз бу ўйинга етарлича тайёргарлик кўра олдик. Энди, ҳар қанча қийин ва оғир бўлмасин Наманганда бор маҳорат ва кучимизни ишга солиб муваффақият қозонишимиз шарт. «Навбаҳор» билан ўйинда фақат ғалаба қаноатлантиради».

Кўпчилик мухлисларнинг хабари бўлса керак, муқаддас Рамазон ойида Олий лигада тўп сураётган бир нечта футболчилар ҳам рўза тутишади. Шундай футболчилардан бири бу Жаъфар Ирисметовдир. 34 ёшли ҳужумчининг айтишича, у ўйин бўладиган кундан ташқари бошқа кунларда рўза тутишни канда қилмайди.

- «Албатта, муқаддас Рамазон ойи вақтида рўза тутишни канда қилмасликка ҳаракат қиламан. Рўза тутишлигим машғулотлар вақтида менга салбий таъсир қилмайди. Фақатгина ўйин бўладиган куни клубнинг кунлик тартиби бўйича рўза тутишга рухсат йўқ», - дейди Жаъфар.

Шу ўринда айтиш лозимки, Ирисметов «Динамо» сафида бугунги рақиб «Навбаҳор» дарвозасини сўнгги маротаба 11 йил олдин, 1999 йилги мавсумда ишғол этганди. Бугун ҳам ҳужумчимиз ва жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Ўқилди (марта): 1715. Киритилган сана: 2010-08-21 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

мавсум якунланди
«Динамо»
«Динамо» стадиони
мавсум якунланди

Фото-галерея

Мухлислар
Омаджон Тайлоков. 2016 йил, сентябрь
Динамо футболчилари
Даврон Файзиев. Матбуот анжумани.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.02 Эркинжон Турдимов Самарқанд футболида қандай ишларни амалга оширмоқда?
16.02 «ДИНАМО» «ҚЎҚОН-1912»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
14.02 «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 3:0
12.02 «ДИНАМО» «БУХОРО» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
10.02 «ДИНАМО» БИР КУНДА ҚОЗОҒИСТОН КЛУБИ ВА «МАШЪАЛ» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
08.02 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2
05.02 «ДИНАМО» ТОШКЕНТДА «БУНЁДКОР» ВА «БУХОРО» БИЛАН ЎЙНАЙДИ
02.02 «ДИНАМО» «НАСАФ» БИЛАН ҚАРШИДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ
01.02 «ДИНАМО» НАВОИЙДА «ҚИЗИЛҚУМ»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
01.02 ВОҲИД ШОДИЕВ «ДИНАМО» КЎРИГИДА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.