Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 14 август куни бўлиб ўтадиган 16-тур учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатга биноан, турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Андижон» – «Динамо» учрашувини бошқариб бориш пойтахтлик ҳакамга ишониб топширилди. Демак, шанба куни бўлиб ўтадиган Андижондаги ўйинда ФИФА рефериси Валентин Коваленко бош ҳакамлик вазифасини бажаради.
«Андижон» (Андижон) – «Динамо» (Самарқанд)
Бош ҳакам: В. Коваленко (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Р. Ильясов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент)
Заҳирадаги ҳакам: Р. Толибжонов (Фарғона).
Назоратчи: А. Артюнов (Тошкент). |