«Олмалиқ» клуби бош мураббийи Игорь Шквириндан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов ўйин ҳақидаги таасуротлари билан ўртоқлашди.
- Бугун мухлислар қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. Ўйиндан олдин ҳар қандай вазиятда ҳам фақат ғалаба учун тўп суришимиз аниқ эди. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади, аммо иккинчи бўлимда режамиз амалга ошди. Бугун айниқса, ҳужумда ишларимиз юришди. Ҳужумчилаоримиз самарадор ўйин кўрсатишди. Аммо, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир паллада шогирдларим хотиржамликка берилиб, жазоланишди. Мавсумда илк марта бир ўйинда тўрт бор рақиб дарвозасини ишғол этганимиздан ҳам хурсандман. Ўйлайманки, чоршанба куни Кубок доирасидаги «Навбаҳор»га қарши ўйинимизда стадион мухлислар билан тўлиб, бизни қўллаб қувватлайди. |