Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ТУҒИЛГАН КУНГА МУНОСИБ СОВҒА

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Турнинг қизиқарли ва томошабоп ўтган ўйинларидан бири Самарқандда «Динамо» ҳамда «Олмалиқ» жамоалари иштирокида ўтди.

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, учрашув майдон эгаларининг ҳужумлари остида бошланди. Дастлабки ўн дақиқаликда бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирилган бўлсада, тезкор гол уриш мезбонларга насиб этмади. 23-дақиқада «Олмалиқ» футболчилари илк ҳужумларини уюштиришди. Асли самарқандлик бўлган Достон Абдураҳмонов ва Зоҳир Пиримовнинг комбинациясидан кейин тўп Носир Отақўзиевга тушди, аммо тажрибали ҳужумчининг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 30-дақиқада ҳисобни очиш учун чемпионат тўпурари Жаъфар Ирисметовда жуда яхши имконият юзага келганди, аммо Юнусовнинг чиройли тўп оширишидан сўнг, дарвозабон билан яккама-якка чиққан Жаъфар Ершовни доғда қолдира олмади. 41-дақиқада Крикливий-Ирисметов-Юнусов комбинациясидан кейин Юнусов «Олмалиқ» жамоаси посбони билан бирга бир ҳолатига чиқиб зарба беришда адашди. Бир дақиқа ўтар ўтмас стадион узра мухлислар ҳайқириғи ёғилди. Тезкор Акмал Бозоровнинг чиройли тўп оширишидан сўнг, Ирисметов яна Ершов билан рўбарў келди ва бу сафар унга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ушбу гол Ирисметовнинг чемпионатдаги еттинчи голи бўлди. 1:0

Биринчисида бўлганидек, иккинчи бўлим ҳам Абдураимов шогирдларининг ҳужумлари остида бошланди. 46-дақиқада Эркин Бойдуллаев чамаси 35 метрлардан Ершов дарвозасининг «тўққизлиги»ни нишонга олди, аммо Денис маҳоратини намойиш этиб зарбани қайтарди. 49-дақиқада навбатдаги ҳужумни бошлаган Илҳом Юнусов ажойиб тўп ошириш билан Крикливийни қулай вазиятга чиқарди, украиналик ҳужумчи эса имкониятидан тўла фойдаланиб Олий лигадаги учинчи голини киритди. 2:0.

53-дақиқада Акмал Бозоровнинг чиройли «пас»идан кейин Крикливий ўйинда дубл қайд этиши мумкин эди, аммо яккама-якка вазиятидан Александр унумли фойдалана олмади. Ҳужум қилишда давом этган самарқандликлар 65-дақиқада ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Ўйининг энг фаол футболчиси бўлган Юнусов ҳужум ташкил этиб, жарима майдони ичида Ирисметов билан «девор» услубида ҳаракат қилди. Жаъфар тўпни қайтаргач, Юнусов аниқ ва кучли зарба билан дарвоза «тўққизлиги»ни нишонга олиб турнинг энг чиройли голларидан бирига муаллифлик қилди. 3:0.

Ушбу голдан кейин майдон эгалари бироз хотиржамликка берилишди. Бундан эса заҳирадан майдонга тушган Муйиддин Мамазулунов фойдаланди. 82-дақиқада самарқандлик ҳимоячилар суньий равишда ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Мамазулунов ҳисобни қисқартирди. 3:1.

Ҳисоб ўзгаргач, самарқандликлар яна ҳужумга отланишди. Шквирин шогирдларининг шу куни ҳимояда бўш ҳаракат қилганлари учун Дмитрий Краев уларни жазолади. Ушбу вазиятда ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Илҳом Юнусов Краевни яккама-якка вазиятга чиқарди, Краев эса Олий лигадаги илк голини киритишга эришди. 4:1.

Ўйин тугашига икки дақиқа қолганида олмалиқликлар қатор ҳужумлар уюштиришди. Шулардан бирида «Динамо» ҳимоячилари ўз жарима майдонларида тушунарсиз ҳаракат қилиб кўпол хатога йўл қўйишди. Бу хатони «Олмалиқ» ҳужумчиси Мамазулунов ўз вақтида жазолади ва якуний ҳисобни ўрнатди - 4:2.

Ушбу муваффақият шу куни ўзининг 25 ёшини қарши олган, мухлислар ёқимтойи – Девид Онияга муносиб совға бўлди. «Олмалиқ» устидан қозонилган ғалабадан кейин «Динамо» турнир жадвалида ўз ўрнини мустаҳакамлади. Энди, 9-июнь куни Азамат Абдураимов шогирдлари Ўзбекистон Кубоги чорак финал биринчи учрашуви доирасида ўз майдонларида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини қабул қилишади.

Самарқанд, 10 972 томошабин.

«Динамо» - «Олмалиқ» - 4:2 (1:0)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент) – 9,0, Б. Норсафаров (Қарши) – 8,9, Е. Закутилин (Навои) – 8,5, Р. Бобомуродов (Навои) - 9.

Голлар: Ж. Ирисметов (41), А. Крикливий (49), И. Юнусов (65), Д. Краев (85) – М. Мамазулунов (82, 88).

«Динамо»: Д.Романенко, А.Хвостунов, А.Николаев (У.Қобилов, 77), Д.Ония, С.Мустафоев, Э.Бойдуллаев, А.Бозоров (И.Ахмедов, 53), И.Юнусов, С.Сайфиев, А.Крикливий (Д.Краев, 68), Ж.Ирисметов.

«Олмалиқ»: Д.Ершов, А.Агалиев, Ш.Муллажонов (Ф.Нурлибоев, 70), А.Шерғозиев, Т.Кагиров, И.Эргашев, Д.Абдураҳмонов, С.Шоахметов, З.Пиримов (О.Зотеев, 60), А.Фоменко, Н.Отақўзиев (М.Мамазулунов, 69).

Огоҳлантиришлар: С. Шоахметов («Олмалиқ», 86).

Энг яхши футболчилар: И. Юнусов – М. Мамазулунов.

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Ўқилди (марта): 2490. Киритилган сана: 2010-06-06 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Динамо - АГМК - 1-0. / 2019, 8-тур
Ҳасан Норбекович Нормуродов
Динамо-2019. Тақдимот маросими.

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.