Июнь ойининг биринчи куни ўтказиладиган 6-турнинг қолдирилган учрашуви «Насаф» - «Динамо» қарама-қаршилиги ҳар сафардагидек қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилмоқда. Шу куни азалий рақиблар «Насаф» ва «Динамо» футболчилари Қаршидаги «Марказий» ўйингоҳида ўзаро ҳисоб-китоб ишларини олиб боришади.
Келинг, Қарши ва Самарқанд жамоалари баҳси олдидан ушбу ўйин атрофидаги фактлар, муҳокама-ю, таҳлил ҳамда жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлаймиз.
УЧРАШУВНИ БОШҚАРИШ ВАДИМ АГИШЕВГА ИШОНИЛДИ
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими 6-турнинг қолдирилган учрашувини қайси ҳакамлар бошқаришини эълон қилди.
Ушбу рўйхатга биноан, 1 июнь куни Қаршида ўтказиладиган 6-турнинг қолдирилган «Насаф» – «Динамо» учрашувини пойтахтлик ёш ҳакам Вадим Агишев бошқаради.
6-тур. 1 июнь (сешанба)
«Насаф» (Қарши) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), В. Шашков (Тошкент), С. Петров (Тошкент), И. Танташев (Бухоро).
Назоратчи: Р. Нуримов (Тошкент вилояти ).
ЖАМОАЛАРНИНГ ҲОЛАТИ
Ўйиндан олдин турнир жадвалига нигоҳ ташлар эканмиз, Виктор Кумиков шогирдларининг 9 учрашувдан сўнг, 19 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни банд этишаётганликларини кўришимиз мумкин бўлади. Улардан уч ўрин пастда бораётган Динамочилари эса 10 учрашувдан кейин 15 очко жамғарган ҳолда олтинчи ўринни банд қилишганликларини билиб оламиз. Лекин айтиш керакки, қаршиликлар чемпионатда самарқандликларга нисбатан битта ўйин кам ўтказишган. Шанба куни ўтказиладиган баҳсдан ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалабани кўзламоқда. Шу сабабли келинг, ҳар икки жамоанинг ўйиндан олдинга тайёргарлиги билан танишамиз.
«Насаф»
Қаршиликлар ўтган турда қийин бўлган ўйинда Хоразмдан уч очко билан қайтишди ва юқори кайфиятда «Динамо»га қарши тайёргарлик кўришмоқда. Олган маълумотларимизга кўра, жамоа сафида жиддий йўқотишлар йўқ.
«Динамо»
«Арслонлар» сўнгги ўйинларда «Нефтчи», «Навбаҳор» ва «Андижон» жамоаларига қарши ўйинларда чиройли ўйин кўрсатишиб, 9 очко соҳибига айланишди. Сўнгги ўйиндан кейин футболчиларга бир кунлик танафус берилди ва жамоа шанба куни йиғилиб «Насаф»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади. Жамоа сафида жиддий йўқотиш мавжуд эмас.
ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР
«Динамо»нинг тахминий таркиби:
Дарвозабон: Денис Романенко.
Ҳимоячилар: Александр Хвостунов, Девид Ония, Учқун Қобилов, Алексей Николаев
Ярим ҳимоячилар: Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Сирож Сайфиев, Умед Абдураҳмонов, Акмал Бозоров.
Ҳужумчи: Жаъфар Ирисметов
Заҳирадан майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар: Тимур Ғаниев, Салим Мустафоев, Алексей Даниленко, Турғун Қобилов, Дмитрий Краев, Ҳамдам Раҳмонов, Александр Крикливий.
«Насаф»нинг тахминий таркиби::
Дарвозабон: Дмитро Казаченко
Ҳимоячилар: Ислом Иномов, Артем Филипосян, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев.
Ярим ҳимоячилар: Ҳамза Каримов, Лутфулло Тўраев, Ботир Қодирқулов, Жаҳонгир Жиямуродов.
Ҳужумчилар: Камолиддин Мурзоев, Сергей Крот.
Заҳирадан майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар: Михаил Наумов, Николай Минчев, Дидар Ҳожиев, Баҳодир Муртазоев, Олег Мельник, Кенжа Тўраев, Жасур Бобоев,
УЧРАШУВЛАР ТАРИХИ
Агар, ушбу клубларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар соларканмиз, кўҳна шаҳар ва воҳанинг бош жамоаси қарама-қаршилиги ҳар доим кўпчилик мухлис-у, мутахасисларнинг диққат марказида бўлган. Бу сафарги ўйин ҳам бундан мустасно эмас.
Ушбу клубларнинг учрашувлар тарихи 1997 йилдан бошланган. Яъни, “Насаф” жамоаси айнан шу йили ташкил этилган. Жамоалар шу кунгача 24 маротаба ўзаро учрашишган. Ўйинларнинг 10 тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган, 6 тасида эса “Динамо” ғалаба қозонган. 8 маротаба ўйинларда муроса кўчаси танланиб, дуранг қайд этилган. Келинг, баҳс олдидан қўшни вилоят жамоаларининг ўзаро ўтказган барча ўйинларига назар ташлаймиз.
1997
I - давра
Насаф - Афросиёб - 1:1
Голлар: Зафар Холмуродов – Хамза Жабборов
II - давра
Афросиёб – Насаф - 1:3
Голлар: Тимофеев – Давлатов (2 та), Саидов.
* * *
1999
I - давра
Самарканд – Насаф – 1:1
Голлар: Газаров 11 пен - Поддубнй 17 пен
II – давра
Насаф – Самарканд – 3:3
Голлар: Умед Абдураҳмонов, Шуҳрат Жабборов (2 та).
* * *
2000
I - давра
Самарканд-Динамо – Насаф – 4:0
Голлар: Қобил Алиқулов 15, Муҳсин Муҳамадиев 17 пен, Ойбек Усманхўжаев 74, 87
II - давра
Насаф - Самарқанд-Динамо – 2:0
Голлар: Абдуллаев 70, Ш. Тошпўлатов 74]
* * *
2001
I - давра
Самарқанд-Динамо – Насаф – 1:0
Гол: Шухрат Жабборов
II - давра
Насаф – Самарқанд-Динамо – 2:0
* * *
2002
I - давра
Самарқанд – Насаф 1:1
Голлар: Рафаэль Баласанян – Зафар Холмуродов
II - давра
Насаф – Самарқанд-Динамо – 1:0
* * *
2003
I - давра
Насаф – Самарқанд-Динамо - 4:2
II - давра
Самарқанд-Динамо – Насаф - 1:2
* * *
2004
I - давра
Насаф – Самарқанд-Динамо – 2:1
Голлар: Дилшод Мавлонов 79, Зафар Холмуродов 87 - Алишер Пўлатов 14.
Қарши. “Насаф” стадиони 8,000 томошабин.
II - давра
Динамо – Насаф - 1:1
Голлар: Сирожиддин Сайфиев 15 - Рўзиқул Бердиев 73.
* * *
2005
I - давра
Динамо – Насаф – 0:0
II - давра
Насаф – Динамо – 3:0
Голлар: Камолиддин Кенжаев 14, Баҳодир Аннаматов 42, Зафар Холмуродов 52.
Қарши. Насаф стадиони. 7,000 томошабин
* * *
2006
I - давра
Динамо – Насаф - 2:0
Голлар: Руслан Вагапов 87 пен, Александр Ковалёв 90+2
Самарқанд. Динамо стадиони . 15,000 томошабин
II - давра
Насаф – Динамо – 1:0
Голлар: Зафар Холмуродов
Қарши. Насаф стадиоин. 6,000 томошабин.
* * *
2007
I - давра
Насаф – Динамо – 1:1
Голлар: Зафар Холмуродов 54 - Мурод Ҳамроев 57.
Қарши. “Насаф” стадиони 5,000
II - давра
Динамо – Насаф – 2:0
Голлар: Боҳодир Насимов 1, Фарҳод Тожиев 56
Самарқанд. “Олимпия” стадиони 7,800 томошабин.
* * *
2008
I – давра. 1-тур
Насаф – Динамо – 1:0
Гол: Зафар Холмуродов 19
II – давра. 30-тур
ДИНАМО - НАСАФ 3:0 (1:0)
Самарқанд. 5013 томошабин.
Ҳакамлар: А.Петров - 9,0; Х.Мирзаахмедов - 9,4; И.Худойдатов - 9,4; Н.Мешков - 9,0
Голлар: Б.Насимов (40), Ш.Зайниев (61), И.Қурбонов (80)
«Динамо»: О.Горвиц, О.Бердиев, Д.Файзиев, М.Ахмеров(Ш.Зайниев 46), А.Бозоров А.Бердиев(С.Абдуллаев 63), Л.Кошелев, Д.Шарофуддинов, Ж.Ҳамроев(Т.Нуриддинов 88), И.Қурбонов, Б.Насимов.
«Насаф»: П.Леус, Я.Крушелницкий, Б.Қораев, Ҳ.Каримов, К.Тўраев, Н.Жўраев, Ш.Йўлдошев, Ж.Бобоев (Б.Муртазоев 62), И.Ильин(К.Каттақулов 88), Ф.Мусаев, С.Мамадалиев (М.Чкадуа 70)
Огоҳлантиришлар: А.Бердиев (20) - Б.Қораев (20), К.Тўраев (71)
Назоратчи: А.Иноятов.
2009 йил, 9-тур.
«ДИНАМО» - «НАСАФ» 0:0
Ҳакамлар: В.Агишев – 7,9; Р.Самандаров – 7,8; О.Жумаев – 8,2; Р.Тошмухамедов – 9,0
“Динамо”: Олег Горвиц, Дэвид Ония, Учқун Қобилов, Сирож Сайфиев, Рафаэл Баласанян (Сергей Токов, 42), Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Умид Абдураҳмонов, Ҳамдам Раҳмонов (Шерзод Зайниев,68), Александр Диндыков, (Боҳодир Насимов,60), Андрей Акопянц
“Насаф”: Михаил Наумов, Ботир Қораев, Артём Филипосян, Анатолий Маткеевич, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Ҳамза Каримов, Владимир Старецкий (Самандар Шодмонов,52), Жасур Бобоев, Олег Мельник (Рустам Қодиров,77), Камолиддин Мурзоев (Кенжа Тўраев, 67).
Огоҳлантиришлар: Р.Баласанян (23), У.Абдурахмонов (73), О.Горвиц (87), Б.Насимов (90+4) – В.Старецкий (38), К.Тўраев (71), Л.Тўраев (76)
Назоратчи: Р.Серазитдинов.
Қарши, Марказий ўйингоҳ. 5325 томошабин.
«НАСАФ» (Қарши) - «ДИНАМО» (Самарқанд) – 0:2
Голлар: Б. Насимов (52), М. Аҳмеров (59).
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент) – 9,4, Д. Пислигин (Тошкент) – 9,0, А. Букатин (Тошкент) – 9,0, И. Танташев (Бухоро) - 9.
Амалга оширилмаган пеналти: С. Крот («Насаф), 80-дақиқа.
«Насаф»: Микола Павленко, Николай Минчев, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Анатолий Маткевич (Жасур Бобоев, 54), Жаҳонгир Жиямуродов, Илҳом Шомуродов (Баҳодир Парадев, 84), Лутфулла Тўраев, Ҳамза Каримов, (Рустам Қодиров, 46), Артём Филипосян, Сергей Крот.
«Динамо»: Темур Ғаниев, Дэвид Ония, Учқун Қобилов, Александр Хвостунов, Салим Мустафоев, Эркин Бойдуллаев, Илхом Юнусов (Евгений Дудиков, 87), Умид Абдураҳмонов, Андрей Акопянц (Марат Ахмеров, 56), Сирожиддин Сайфиев, Баҳодир Насимов (Олег Мозговой, 76),
Огоҳлантиришлар: М. Каримов (47), К. Тураев (88) – У. Кобилов (66), У. Абдурахманов (79).
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент). |