Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

АЗАМАТ АБДУРАИМОВ: «НЕФТЧИ», «НАВБАҲОР» «АНДИЖОН»НИ ЎЗАРО ТАҚҚОСЛАШ ҚИЙИН»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» - «Андижон» (2:0) учрашуви якунига етгач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтаришди. Меҳмонлар мураббийидан сўнг, «Динамо» устози Азамат Абдураимов саволларга жавоб қайтарди.

- Бугун жуда муросасиз учрашув гувоҳига айландик. Биз ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик ва биринчи бўлимда имкониятларимиздан фойдаланиб икки тўп киритдик. Иккинчи бўлимда эса «Андижон» жамоасида вазиятлар юзага келди, аммо улар бундан фойдалана олишмади. Биз иккинчи бўлимда ҳисобни ушлаш учун ўйнадик, шу сабабли мухлисларимиз иккинчи 45 дақиқаликда томошабоп ўйин кўра олишмади. Яъни, бизда иккита йўл бор эди: очиқ футбол намойиш этиши ёки ҳисобни ушлаш учун тўп суриш. Мен эса иккинчи йўлни танладим. Чунки, биз ўтказган учта ўйинда катта куч сарфлаб уч ғалабага эришдик. Айниқса, наманганликларга қарши баҳсда ноқулай об ҳавода тўп суриб футболчилар жисмонан катта куч йўқотишганди. Мана шундай сабаблар учун бугун иккинчи бўлимда ҳисобни ушлаш учун тўп сурдик ва энди Қаршида бизни «Насаф»га қарши жуда қизиқарли баҳс кутиб турибди. Бугун айниқса Жаъфар учун жуда хурсанд бўлдим. Ҳужумчининг ўзи ҳам собиқ жамоасига қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўриб бугун ўз сўзини айтди. Бу гол Ирисметовнинг ҳақиқий тўпурар ҳужумчи эканлигини исботлади. Энг асосийси футболчиларнинг ўз кучларига ишонаётганлари мени қувонтирмоқда.

- «Динамо» сўнгги уч ўйинда «Нефтчи», «Навбаҳор», «Андижон» жамоаларини мағлуб этди. Айтингчи, ушбу учрашувлар орасидан қайси бири энг қизиқарли, энг оғир ва қийин баҳс бўлди?

- Энг қизиқарли учрашув Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасига қарши кечди. Ўйин голларга бой бўлди. Биз ҳар тарафлама чиройли ўйин кўрсатиб «Нефтчи»ни мағлуб этдик.

«Навбаҳор»га қарши ўйин эса энг шиддатли баҳс бўлди. Ўйин ноқулай об-ҳаво шароитида ўтказилиб, битта гол учрашув тақдирини ҳал этди.

Энг катта қийинчиликларни олиб келган учрашув эса «Андижон»га қарши ўтказилди. Чунки, бу ўйинга қадар футболчилар анча толиққан эдилар ва бу баҳс қийин ўтиши аниқ эди. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан қийин учрашувда шогирдларим ғалабани қўлга киритишди.

Умуман олганда ушбу баҳсларнинг барчаси биз учун жуда аҳамиятли ўйинлар эди ва биз буларни ўз ҳисобимизга ҳал этганлигимиздан хурсандман.

- Мутахасис сифатида айтингчи, сизга водий жамоаларидан қайси бири айни дамда кучлироқ кўринди?

- Ушбу уч жамоа ҳам анча кучли. Уларни ўзаро таққослаш жуда қийин. Уччала жамоада ҳам кучли таркиб йиғилган, ўзининг кучли томонлари бор. Битта жамоани кўрсата олмайман.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Ўқилди (марта): 2532. Киритилган сана: 2010-05-29 16:22:24.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Тадбир иштирокчилари
Динамочилар
Динамо - АГМК - 1-0. / 2019, 8-тур
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. TV

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.