Ўтган ўйин

Про-лига 2020
00.00.2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
0:0

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

АМЕТ МЕМЕТ: «КЕТМА-КЕТ САФАР УЧРАШУВЛАРИ МАҒЛУБИЯТИМИЗНИНГ САБАБИДИР»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» - «Андижон» (2:0) учрашуви якунига етгач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтаришди. Дастлаб, меҳмонлар бош мураббийи Амет Мемет журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги мағлубиятни нима билан изоҳлаган бўлардингиз?

- Кетма-кет беш учрашувимизни сафарда ўтказаётганлигимиз бугунги мағлубиятимизнинг асосий сабабидир. Ўтган икки учрашувда ҳам мана шундай мағлубиятларни қабул қилгандик. «Бунёдкор»га қарши учрашувда ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ, бугун ҳам ўша ўйин кўрсатганимизда балки очко билан қайтардик. Аммо, ўйин бошида ўтказилган биринчи гол футболчилар руҳиятига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Футболчилар бугун ўз кучларига ишонмай тўп суришди. Айрим футболчилар эса, ўз имкониятларидан жуда паст ўйин кўрсатишди. Рақибларимиз «Динамо» эса бугун ўз имкониятларидан фойдаланди. Жамоа кетма-кет ўйинларни ўз уйида ўтказмоқда ва мухлислари қаршисида очко олишга эришди. Умуман олганда, ҳозирда Олий лигадаги қатор жамоалар «уй жамоаси»га айланиб қолган. Шулардан бири – «Андижон»дир.

- Жамоа етакчиларидан бири Артем Никитенко бугун нима учун биринчи таймнинг ўзида алмаштирилди?

- Никитенко олдинги учрашувларда қизил карточка олиб 3 та ўйнни ўтказиб юборди ва ўйин амалиётини бироз йўқотди. Бугун Артем марказда бир нечта хатоларга йўл қўйди. Жамоа олдинга боришга интилаётган пайтда, у тўпни ўзида кўп сақлади ва кўп бора орқа чизиқ билан тўп сурди. Бу эса унинг алмаштиришимга сабаб бўлди.

- Бугунги ўйинда «Андижон» жамоасининг энг катта хатоси бу - Бугалонинг биринчи голдаги хатоси деб ўйлайсизми?

- Умуман олганда икки гол киритилган вазиятда ҳам хатоларга йўл қўйдик. Биринчи голда ёш ҳимоячимиз Даврон Турсунов қийин вазиятда қолиб Бугалога тўпни оширди. Павел эса тўпни тўхтатишда ва узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Тажрибали футболчи бундай ўйнамаслиги керак эди. Иккинчи голда эса ҳимоячилар жуда хунук ҳаракат қилишди. Фикримча, иккинчи гол жамоамиз ўйинини «синдирди».

- Кейинги ўйинда шогирдларинигизга нисбатан осонроқ бўлса керак. Ҳар қалай, улар Зарафшон, Самарқанд, Тошкент каби узоқ сафарга чиқишмайди. Яқин бўлган Наманганда ўйин ўтказишади?

- Нисбатан осонроқ бўлиши мумкин. Чунки, айтиб ўтганингиздек Наманган бизга яқинроқ. Бугунги ўйинни таҳлил қиламиз, хатолар устида ишлаб «Навбаҳор»га қарши майдонга тушамиз.

- Сўнгги савол. Миш-мишларга қараганда, Самарқанддаги учрашув сизнинг «Андижон» мураббийи сифатида ўтказган сўнгги ўйинингиз экан. Сизни яна «Бунёдкор» мураббийлари штабида кўришга яқинмизми?

- Йўқ, нега? «Бунёдкор»да бразилиялик мураббийлар ишлаяпти.

- Эртага (суҳбат пайшанба куни ўтказилган.муал.) «Бунёдкор» мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши кутилмоқда…

- Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Мен ҳозирча «Андижон»даман.

Ўқилди (марта): 2085. Киритилган сана: 2010-05-29 15:59:54.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
Про-лига

Фото-галерея

Стадион ва мухлислар
Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур
Динамо - Бунёдкор 1-2 / 2019
Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.07 Сергей Лушчан: «Динамо»нинг таклифи менга ҳаммасидан кўра қизиқарлироқ туюлди»
11.07 Сергей Лушан - «Динамо» клуби бош мураббийи
10.07 «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
08.07 Иккита автогол, сўнгги сониялардаги хато ва аламли мағлубият...
08.07 Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»
05.07 «Бош мақсад – Суперлигага қайтиш». «Динамо» бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти
03.07 «Динамо» Фарғонада «Нефтчи»га кичик ҳисобда мағлубиятга учради
28.06 Аламли мағлубият: «Динамо» - «Оқтепа» - 3:4
27.06 «Динамо»да янги бош мураббий иш бошлади
22.06 Ўзбекистон Кубоги: «Истиқлол» - «Динамо». Превью

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.