Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

АЗАМАТ АБДУРАИМОВ: «АСОСИЙСИ – ЎЗ ЎЙИНИМИЗНИ ТОПИБ ОЛИШ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалиловдан сўнг, «Динамо» бош мураббийи Азамат Абдураимов журналистлар саволларига жавоб берди.

Азамат Абдураимов («Динамо» бош мураббийи):

- Мавсумдаги қизиқарли ва кескин ўйинлардан бирини ўтказдик. Тажрибали ва иқтидорли футболчилар ҳамда мамлакатимизнинг энг кучли мураббийларидан бири ишлаётган «Навбаҳор»дан ҳар нарса кутиш мумкин эди. Умуман олганда, биринчи бўлимда ҳисоб очилмагач, танаффусда футболчиларга ўйин тақдирини ягона гол ҳал этишини айтдим. Чунки, майдон анча ҳўл эди ва бундай майдонда ҳужумкор футбол намойиш этишдан кўра, ҳимоявий тактика асосида тўп суриш осон эди. Худога шукур, биз гол киритдик ва битта гол ўйин тақдирини ҳал этди. Крикливый бу голи билан нималарга қодир эканлигини, бекорга таклиф этилмаганлигини исботлади.

- Меҳмонлар бош мураббийи бош ҳакамга эътирозлари борлигини билдирди…

- Ҳакамларга нисбатан эътирозим йўқ. Бугун бош ҳакам ўйинни ҳаққоний, холислик билан бошқариб борди. Очиғи, назоратчи нима учун бош ҳакамга жуда паст баҳо қўйганлигини тушана олмадим. Агар ўша Целих йиқилган вазият учун шундай баҳо қўйган бўлса, у вазиятни томоша қилдик Ония ва Целих тўқнашган ҳолатда ўйин қоидаси бузилмаганди. Яъни, тўп учун кураш кечди. Мағлубиятни ҳам тан ола билиш керак.

- Ушбу ғалабадан кейин жамоангиз 7-ўринга кўтарилди. Кейинги ўйинларда жамоа «Андижон» ва «Олмалиқ» билан уйида, «Насаф» билан эса сафарда куч синашади. Ушбу баҳслардан кейин «Динамо» кучли учлик учун кураша олади, деб ўйлайсизми?

- Йўқ, фикримча биз ҳозир бунга тайёр эмасмиз. Яъни, учинчи ўрин учун кураш олиб бориш жуда қийин. Биз учун ҳозир энг асосийси бу ўтган йилги ўйинимизни топиб олиш ва мавсум арафасидаги ўзимизга бўлган ишончни қайтариш. Булар амалга ошса, ўйлайманки биз муваффақиятли одимлашда давом этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жамоанинг ғалабаларида ишқибозларимизнинг тинмай қўллаб-қувватлашлари катта роль ўйнамоқда. Бугун ҳам футбол учрашуви бўладими ёки йўқми, деган савол остида турган вақтда жамоага ишониб, стадионни тўлдириб ўтирганлари учун миннатдорчилигимни билдираман. «Нефтчи»га қарши ўйинда 10 мингдан ортиқ, бугун 12 мингдан ортиқ мухлислар олқишлашди. Ўйлайманки, «Андижон» билан баҳсда стадионда бунданда кўп мухлислар бизни қўллаб қувватлайди.

Ўқилди (марта): 2236. Киритилган сана: 2010-05-23 17:40:15.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо - Бухоро 0-3. 2019
Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур
Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017 йил, 8 март

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.