Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 1-ТУР
06.04.2018
«Норин»
«Ҳаққулобод» стадиони
0:0

Анонс: ПРО-ЛИГА - 2018

3-тур Орол - Сурхон
3-тур Андижон - Хоразм
3-тур Норин - Истиқлол
3-тур Динамо - Машъал
4-тур Истиқлол - Динамо
4-тур Хоразм - Норин
4-тур Сурхон - Андижон
4-тур Шўртан - Орол

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 2 6-0 6
2 Шўртан 2 5-1 4
3 Машъал 2 2-2 3
4 Хоразм 2 5-6 3
5 Истиқлол 2 2-5 3
6 Динамо 1 0-0 1
7 Сурхон 1 0-0 1
8 Норин 2 0-2 1
9 Орол 2 2-6 0

ПРО-ЛИГА - 2018

2-тур Машъал 2-0 Норин
2-тур Истиқлол 0-4 Андижон
2-тур Хоразм 4-1 Орол
2-тур Сурхон 0-0 Шўртан
1-тур Норин 0-0 Динамо
1-тур Андижон 2-0 Машъал
1-тур Орол 1-2 Истиқлол
1-тур Шўртан 5-1 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

АЗАМАТ АБДУРАИМОВ: «НАВБАҲОР»ГА ҚАРШИ ЎЙИН «НЕФТЧИ»ГА ҚАРШИ УЧРАШУВДАН ОҒИР БЎЛАДИ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ушбу турнинг марказий ўйинларидан бири Самарқандда «Динамо» ҳамда «Навбаҳор» ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган. Биз ҳам ушбу учрашув олдидан «Динамо» бош мураббийи фикри билан қизиқдик.

- «Навбаҳор»нинг бир нечта ўйини кузатдим. Хусусан, «Локомотив»га қарши наманганликларнинг ўйинини Тошкентда бевосита томоша қилдим. Айтишим мумкинки, тажрибали мутахасис ҳисобланмиш Виктор Жалилов Наманганда яхши жамоа ташкил этган. Жамоанинг муваффақиятларини, яхши савиядаги легионерлар, иқтидорли футболчилар ва мавсум олди хорижда ўтказилган йиғинлар билан боғлаш мумкин», - дейди Азамат Биродарович ўйин олди фикрларини билдирар экан.

Мураббий рақиблар таркибидаги футболчиларга кўз югуртирар экан, «Навбаҳор»нинг бир нечта футболчисини алоҳида эътироф этди.

- «Водийликлар таркибида кучли футболчилар жамланишган. Хусусан, украиналик дарвозабон анча маҳоратли ҳисобланади. Юрий Целих эса, қандай савиядаги ҳужумчи эканлигини тўпурарлиги билан исботламоқда. «Навбаҳор»да яна бир футболчи борки, уни мен ўзбек футболининг келажакларидан бири деб ўйлайман. Бу – Сунатилла Мамадалиевдир. Унинг ўйинларини кўриб, кейинги йилларда етакчи футболчига айланишини тахмин қилсак бўлади. Мамадалиев майдонда катта ҳажмдаги ишларни олиб боради. Бундан ташқари, жамоада бир қатор маҳоратли футболчилар йиғилган».

Бош мураббийнинг айтишича, ғалаба қозониш учун «Динамо» футболчилари яна бир калла баланд сакрашлари керак.

«Агар, биз «Навбаҳор»ни мағлуб этишни хоҳласак ўйинимизни янада кучайтиришимиз даркор. Яъни, яна бир калла баланд сакрашимиз лозим. Бу йўлда биз ҳозир тайёргарликни олиб бораяпмиз. Ўйлайманки, футболчиларни тўғри тайёрлай оламиз ва майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Мухлисларга фақат шуни айтишим мумкин – «Динамо» ҳужумкор тактикаси асосида тўп суради. Бу ўйин эса, «Нефтчи»га қарши ўйиндан оғир бўлади» - дея таъкидлади бош мураббий.

Ўқилди (марта): 1541. Киритилган сана: 2010-05-21 15:15:28.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2018. 3-ТУР
20.04.2018
«Машъал»
«Динамо» стадиони
20:00

Фото-галерея

Динамо - Насаф 1:2. Назорат бахси, 2016 йил.
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Ислом Шарипов, 2016, сентябрь

Сўровнома

Сизнингча, Про-Лига 3-тури доирасидаги “Динамо” – “Машъал” учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

19.04 САМАРҚАНДДА ФУТБОЛ БАЙРАМИ: «ДИНАМО» «ХЎЖАНД» ВА «МАШЪАЛ»ГА ҚАРШИ ЎЙИН ЎТКАЗАДИ
18.04 ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ: НИМЧОРАКДАГИ РАҚИБ – “ҚИЗИЛҚУМ”
16.04 УЧҚУН ҚОБИЛОВ: «КУБОК ЎЙИНИ «ДИНАМО» УЧУН СУПЕРЛИГА КЛУБЛАРИ БИЛАН КУЧИНИ СИНАШ ИМКОНИЯТИ»
16.04 “ДИНАМО” НИМЧОРАК ФИНАЛДА!
15.04 “ХОТИРА-79” – “ДИНАМО” УЧРАШУВИ ҲАКАМИ МАЪЛУМ
14.04 «ДИНАМО» ТАҚДИМОТ ВА КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗДИ
11.04 «ДИНАМО» ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ТАНИШТИРАДИ
07.04 УЧҚУН ҚОБИЛОВ: «FАЛАБА УЧУН «ДИНАМО»ГА ОМАД ЕТИШМАДИ…»
06.04 САФАРДАН БИР ОЧКО БИЛАН
06.04 «НОРИН» - «ДИНАМО». ПРЕВЬЮ

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2018. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.