Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 34-ТУР
08.11.2018
«Машъал»
«Муборак» стадиони
1:0

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 30 54-24 60
2 Машъал 30 47-25 57
3 Истиқлол 30 48-31 54
4 Сурхон 31 60-33 53
5 Динамо 31 39-25 49
6 Шўртан 30 30-43 33
7 Хоразм 30 48-69 29
8 Норин 30 22-55 21
9 Орол 30 29-72 20

ПРО-ЛИГА - 2018

34-тур Орол 0-3 Сурхон
34-тур Хоразм 0-1 Андижон
34-тур Машъал 1-0 Динамо
34-тур Истиқлол 2-0 Норин
33-тур Норин 2-3 Хоразм
33-тур Динамо 1-0 Истиқлол
33-тур Орол 3-0 Шўртан
33-тур Андижон 1-0 Сурхон

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР». PREVIEW.

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

10-турнинг қизиқарли ва шиддатли ўйинларидан бири Самарқанддаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Майдон эгалари ҳисобланмиш «Динамо» футболчилари шу куни Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини қабул қилишади.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 21-22 май кунлари бўлиб ўтадиган 10-тур учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатга биноан, турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Динамо» – «Навбаҳор» учрашувини бошқариб бориш пойтахтлик ҳакамга ишониб топширилди.

Демак, шанба куни бўлиб ўтадиган Самарқанддаги ўйинда, тошкентлик Рустам Саидов бош ҳакамлик вазифасини бажаради.

«Динамо» (Самарканд) – «Навбахор» (Наманган)

Ҳакамлар: Р. Саидов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), У. Каримов (Андижон), А. Кенжаев (Навои).

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

«Динамо»нинг тахминий таркиби:

«Динамо»:

Дарвозабон: Денис Романенко.

Ҳимоячилар: Александр Хвостунов, Девид Ония, Учқун Қобилов, Алексей Николаев

Ярим ҳимоячилар: Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Сирож Сайфиев, Умед Абдураҳмонов.

Ҳужумчилар: Жаъфар Ирисметов, Александр Крикливый.

Заҳирадан майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар: Тимур Ғаниев, Акмал Бозоров, Салим Мустафоев, Алексей Даниленко, Турғун Қобилов, Дмитрий Краев, Ҳамдам Раҳмонов.

«Навбаҳор»нинг тахминий таркиби:

Дарвозабон: Микола Павленко

Ҳимоячилар: Акмал Холмуродов, Александр Половков, Андрей Храмцов, Раҳматулло Бердимуродов,

Ярим ҳимоячилар: Сунатилло Мамадалиев, Алишер Махмудов, Отабек Валижонов, Элёр Жаҳонов, Дилшод Шарофутдинов

Ҳужумчилар: Юрий Целых

Заҳирадан майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар: Олег Горвиц, Максим Кривый, Ғайрат Жўраев, Иван Нагаев, Темур Султонов, Сарвар Отабоев, Илҳом Бойдадаев.

ONLINE

Ўйин шанба куни соат 17:00да «Динамо» стадионида бошланади. Учрашувни Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси - СТР телеканали кечки дастурда олиб кўрсатади. Ўйинни «Машъал» радио тўлқинларида тўғридан-тўғри тинглашингиз мумкин бўлади. Қолеверса, учрашув натижасини футболга оид сайтларда онлайн равишда билиб олишингиз мумкин.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ

Келинг, ўз анъаналарига эга бўлган ушбу ҳар икки жамоанинг чемпионатимиз бошлаганидан бери ўтказган ўзаро учрашувларига назар ташлаймиз. Учрашувлар тарихига эътибор берадиган бўлсак,

«Навбаҳор» ва «Динамо» жамоалари миллий чемпионатимизда ўзаро 32 марта дуч келишганлиги гувоҳи бўламиз.

Учрашувларнинг 19 тасида «Навбаҳор»нинг қўли баланд келган бўлса, 9 тасида «Динамо» ғалаба қозонган. 4 учрашув дуранг натижа билан якунланган. Тўплар нисбати 26:67 — наманганликлар фойдасига.

Шуниси эътиборлики, «Навбаҳор» мана 6 йилдирки Самарқанддан очко олиб кета олмаяпти. Яъни, сўнгги йилларда «Динамо» футболчилари ўз майдонларида Наманган жамоасини фақат мағлуб этишмоқда Умуман барча ўйинлар натижасига эътибор берадиган бўлсак, «Динамо» ҳеч қачон «Навбаҳор» устидан йирик ғалабага эриша олмаган. «Навбаҳор» ҳисобида эса 7:1, 6:0, 0:5, 4:0, 3:0 каби ғалабалар бор.

Қуйида cўнгги мавсумларда ўйналган ўйинлар натижалари билан танишинг:

* * *

САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 2:0

Голлар: Анзур Исмоилов, 47, Баҳодур Насимов, 62.

Самарқанд, 5.500 томошабин. * * *

2007 йил, 31 март. 3-тур

САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 3:2

Голлар: Акмал Рисқуллаев 35-автогол, Фарҳод Тожиев 57-пен., Иброҳим Раҳимов, 82 — А.Черкашин 19, Константин Канин, 32.

Самарқанд, 10.500 томошабин.

2007 йил, 28 нябрь, 28-тур

НАВБАҲОР — САМАРҚАНД-ДИНАМО 1:0

Гол: Даврон Файзиев, 67-автогол.

Наманган 5.500 томошабин.

* * *

2008 йил, 25 май. 11-тур.

ДИНАМО — НАВБАҲОР 2:0

Голлар: Леонид Кошелев, 43; Баҳодур Насимов 47.

Самарқанд, 8156 томошабин.

2008 йил 13 август. 20-тур.

“НАВБАҲОР” – “ДИНАМО” 2:0

Голлар: Ш.Мирҳолдиршоев (56,78)

Ҳакамлар: Р.Эрматов – 9,5; Р.Илёсов – 9,1; А.Расулов – 9,3; Ш.Бозоров – 8,0

“Навбаҳор”: С. Захарцкий, В.Почуев, Б.Йўлдошев, Ш.Жўраев, А.Рисқуллаев, О.Пирматов (Ж.Ибрагимов 84), Д.Жабборов, И.Бойдедаев (Д.Валижонов 37), Ш.Мирхолдоршоев, П.Соломин, А.Султонов (Ш.Шарипов 54)

“Динамо”: О.Горвиц, Д.Ония, Д.Файзиев, О.Бердиев, Т.Нуриддинов, П.Агбо (Ф.Тожиев 29), Л.Кошелев, Р.Байрамов, С.Абдуллаев (М.Хамроев 46), З.Холмуродов, (М.Ахмеров 65) И.Курбонов.

Огоҳлантиришлар: А.Султонов (50), Ш.Жўраев (75) – П.Агбо (28), Т.Нуриддинов (33), Д.Ония (37), Р.Байрамов (52), О.Бердиев (85)

Четлатиш: Ф.Тожиев (38) – “Динамо”

Назоратчи: Т.Низомов.

Наманган. 4150 томошабин.

* * *

2009 йил 16 май. 10-тур

«НАВБАҲОР» - «ДИНАМО» 1:0 (1:0)

Наманган. 10751 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Саидов – 9,5; Н.Тошматов – 8,4; Р.Серазетдинов – 8,6; Б.Намозов – 9,0

Гол: Р.Бердимуродов (23)

“Навбахор”: Б.Бердиев, Ю.Шеленков, Р.Бердимуродов, О.Пирматов, Д.Жабборов, М.Караданов ( А.Рисқуллаев 72 ) Т. Султонов, Б.Юлдашов, Н.Отақўзиев ( Г.Жўраев 90 ), А.Султонов ( Д.Хожиев 46 ), А.Маҳмудов.

“Динамо”: Т.Ғаниев, Д.Ония, Э.Бойдуллаев, А.Бердиев ( Э.Кавалканте 62 ), И.Юнусов, Х.Раҳмонов, ( Б.Насимов 57 ), У.Абдураҳмонов, А.Дындиков ( Ш.Зайниев 68 ), У. Қобилов, С.Сайфиев, А.Акопянц.

Амалга оширилмаган пенальти: А.Султонов (20) – “Навбаҳор”

Огоҳлантиришлар: Н.Отақўзиев (10) – А.Бердиев (15), Эвертон дос Чагос (90+2)

Назоратчи: А.Арутюнов.

2009 йил, 9-сентябр. 21-тур

Самарқанд, «Динамо» стадиони 8721 томошабин

«ДИНАМО» – «НАВБАҲОР» – 2:0.

Голлар: И. Юнусов (60), О. Мозговой (90).

Ҳакамлар: О. Рубаков (Тошкент) – 8,2, О. Жумаев (Навои) – 8,1, Р. Самандаров (Навои) – 8,4, Б. Намозов (Тошкент) - 9.

«Динамо»: Т.Ғаниев, У.Қобилов, У.Абдураҳмонов, Д.Ония, И.Юнусов, Э.Бойдуллаев (Ж.Ибрагимов, 85), Э.Жаҳонов (С.Сайфиев, 80), А.Хвостунов, А.Акопянц, Б.Насимов, У.Бақоев (О.Мозговой, 75).

«Навбахор»: Б. Носиров, Ю. Шеленков, О. Пирматов, Д. Жабборов, А. Исаев, М. Фозилов, Т. Султонов, Э. Низомбоев, И. Нарзуллаев, А. Султанов, А. Махмудов.

Огоҳлантиришлар: И. Юнусов (60), А. Хвостунов (73) – Н. Отақўзиев (45), Т. Султонов (68).

Назоратчи: А. Иноятов (Тошкент).

Ўқилди (марта): 1690. Киритилган сана: 2010-05-20 13:04:09.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
14:30

Фото-галерея

Матбуот анжумани
«Динамо» - «Орол» - 6:1. Хакимхон Аъламхонов
Жонибек Кучимов, 2016 йил.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

09.11 МУБОРАКДА МАҒЛУБИЯТ
05.11 Даврон Файзиев: “Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашамиз”
04.11 “ДИНАМО”ДАН МУҲИМ ҒАЛАБА
03.11 “Динамо” – “Истиқлол” учрашувидан олдин “Сирож биз сен билан” акцияси ўтказилади
03.11 Илк марта! “Спорт ТВ” “Динамо” – “Истиқлол” учрашувини “жонли эфир”да намойиш этади
29.10 «ДИНАМО» УРГАНЧДАН ҒАЛАБА БИЛАН ҚАЙТДИ
23.10 Даврон Файзиев: «Сурхон»ни мағлуб этишимиз шарт эди»
22.10 МУҲИМ ҒАЛАБА: «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 1:0
21.10 «ДИНАМО» САМАРҚАНД ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИДА «МАСТЕР-КЛАСС» ЎТКАЗДИ
21.10 «ДИНАМО» - «СУРХОН»: 24-ТЎҚНАШУВ КИМГА АТАЛАДИ?

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2018. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.