Ўтган ўйин

Олий Лига-2017. 7-ТУР
20.04.2017
«Бунёдкор»
«Динамо» стадиони
1:1

Анонс: Олий лига - 2017

3-тур Металлург - Локомотив
3-тур Бунёдкор - Насаф
8-тур Машъал - Бунёдкор
8-тур Пахтакор - Навбаҳор
8-тур Нефтчи - Олмалиқ
8-тур Локомотив - Обод
8-тур Шўртан - Қўқон-1912
8-тур Металлург - Бухоро

Олий лига - 2017

Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 6 13-4 15
2 Қўқон-1912 7 11-6 14
3 Навбаҳор 7 7-4 14
4 Динамо 7 11-5 13
5 Насаф 6 10-5 12
6 Машъал 7 9-5 11
7 Бухоро 7 9-8 10
8 Бунёдкор 6 5-4 9
9 Шўртан 7 8-10 9
10 Қизилқум 7 5-7 8
11 Олмалиқ 7 4-9 8
12 Пахтакор 7 5-10 7
13 Сўғдиёна 7 5-12 7
14 Обод 7 4-7 5
15 Нефтчи 7 4-9 5
16 Металлург 6 4-9 4

Олий лига - 2017

7-тур Насаф 1-0 Обод
7-тур Бухоро 2-2 Машъал
7-тур Қўқон-1912 3-0 Металлург
7-тур Навбаҳор 1-0 Шўртан
7-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
7-тур Олмалиқ 0-0 Қизилқум
7-тур Пахтакор 1-2 Локомотив
7-тур Бунёдкор 1-1 Динамо

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Олий лига

ҲУЖУМКОР ЎЙИН, ЧИРОЙЛИ ҒАЛАБА

Рукн: Янгиликлар » Олий лига

Шанба куни турнинг энг қизиқарли, шиддатли ҳамда кескин курашларга бой руҳда ўтган қарама қаршилиги шубҳасиз Самарқандда бўлиб ўтди. Ўтган турда сафарда «Бунёдкор»га мағлуб бўлган самарқандликлар, «Пахтакор» билан жанговор дурангга эришган «Нефтчи» футболчиларини қабул қилишди.

 

«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ» - 3:1 (1:1)

Самарқанд, «Динамо» стадиони 10,321 томошабин

Ҳакамлар: А.Хотамов (Тошкент) – 8,3; О.Жумаев (Навои) - 8,4; Р.Самандаров (Навои) – 8,4; Р.Бобомуродов (Навои) – 9.

Голлар: Жаъфар Ирисметов 16, Илҳом Юнусов 52, Девид Ония 84 – Шерзод Ҳакимов 5.

«Динамо»: Д.Романенко, Д.Ония, У.Қобилов, А.Хвостунов, А.Николаев, Э.Бойдуллаев (Т.Қобилов, 87), И.Юнусов, С.Сайфиев, У.Абдураҳмонов (А.Бозоров, 74), А.Крикливый (Д.Краев, 60), Ж.Ирисметов.

«Нефтчи»: Ю.Цой, М.Усмонов, А.Муҳиддинов, М.Низомиддинов (Ак.Холиқов, 62), И.Тўхтахўжаев, Д.Ирматов, А.Алижонов, М.Саидов (В.Шодиев, 81), Ш.Ҳакимов (П.Смоляченко, 73), И.Акрамов, Ал.Холиқов.

Огоҳлантиришлар: Э.Бойдуллаев (11), А.Николаев (31), Т.Қобилов (90+3) – И.Акрамов (22).

Четлатиш: И.Акрамов, 22 («Нефтчи»).

Назоратчи: Б.Галиев (Урганч).

Ўйиннинг энг яхши футболчилари: Девид Ония («Динамо») – Максим Усмонов («Нефтчи»).

 

Учрашув жуда ҳужумкор руҳда ўтганлиги ва голли вазиятлар кўп маротаба вужудга келганлигини ҳисобга олиб ўйиндаги барча вазиятларни дақиқалар билан ёзишга қарор қилдик.

1’ – Учрашув бош ҳаками Арслон Хотамовнинг ҳуштаги янграгач ўйинга старт берилди.

2’ – Илк хавфли ҳужум меҳмонлар томонидан юзага келтирилди. Мансур Саидов катта тезликда «Динамо» жарима майдонига интилаётган Алишер Холиқовга тўпни етказди. Ҳужумчи тўпга етар-етмас, Учқун Қобилов томонидан тўхтатилди, бироқ бунга қадар тўпни дарвозабон Денис Романенко эгаллаб олганди.

4’ – Айнан ушбу дақиқада «Динамо»ни тинмай қўллаб қувватлаётган стадион бир неча дақиқада «жим-житлик»ни сақлади. Ўнг қанотдан Мансур Саидов томонидан етказилган тўпни ҳимоячилар таъқибидан қочган Шерзод Ҳакимов қийинчиликсиз Романенко дарвозасига киритди. Гол! 0:1.

5’ – Ҳали ўйинга тўла киришмаган майдон эгаларини ушбу гол, «уйғотган»дек бўлди. Сирож Сайфиев чап қанотдан икки марта «рейд» уюштириб, Цой дарвоза олдида хавфли ҳужумларни юзага келтирди.

8’ – Абдураимов шогирдлари ҳар икки қанотдан - Умед Абдураҳмонов ва Сирож Сайфиев томонидан ҳужумларга зўр беришди. Аммо, вазиятларда Максим Усмонов бошчилигидаги фарғоналик ҳимоячилар ишончли тўп суришди.

16’ – Майдон марказидаги устунликдан кейин Юнусов тўпни Абдураҳмоновга етказди, Умед эса жарима майдонига кириб борган Жаъфар Ирисметовни тўп билан таъминлади. Ҳимоячилар қуршовида қолганига қарамай, тажриба ўз сўзини айтди ва Жаъфарнинг голи стадионни «ларза»га келтирди. Гол! 1:1

17’ – Мувозанат тиклангач, тўпни майдон марказидан ўйинга киритган меҳмонлар дарҳол ҳужумга ўтишди ва голли вазиятни юзага келтиришди. Ирматов-Саидов-Ҳакимовнинг чиройли комбинацияси якунида Шерзоднинг «Динамо» дарвозаси томон йўллаган ўта кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, такрорий зарбани эса Дилёрбек Ирматов дарвозага йўллай олмади.

18’ – «Нефтчи» жарима майдонидан 30 метр чамаси жарима зарбасини кучли зарба соҳиби Бойдуллаев амалга оширди. Чиройли зарбага монанд равишда, Цой ҳам чиройли «сейв»ни амалга ошириб мухлислар олқишига сазовор бўлди.

20’ – Юнусов майдон марказидан катта тезликда меҳмонлар жарима майдонига кириб, кучли зарба йўллади, аммо тўп дарвозадан бироз баланд кетди.

21’ – Умед Абдураҳмонов томонидан юқоридан етказилган тўпни эгаллаш учун дарвозани тарк этган Цой ҳамда Ислом Тўхтахўжаев ўзаро тушунмовчиликка йўл қўйишди. Бу вазиятда Тўхтахўжаев тўпни бош билан Цойга узатмоқчи бўлди, Юрий эса дарвозани тарк этганлиги учун тўпга улгурмади. Водийликлар бахтига тўп дарвоза устуни ёнгинасидан майдонни тарк этди.

22’ – Учрашувдаги кульминацион вазиятлардан бири содир бўлди. Юнусов ўнг қанотдан жарима майдони томон ҳаракатланаётган пайтда Иқбол Акрамов томонидан тўхтатилди ва фарғоналик футболчи бош ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Бу қарордан норози бўлган футболчи ҳакам билан тортишиб кетди ва ҳакамни ҳақоратлагани учун қизил карточка билан майдондан четлатилди.

Рақиблар бир киши кам бўлиб қолганликларидан сўнг ўйиндаги тўлиқ устунлик деярли кўҳна шаҳар вакиллари қўлларига ўтди. Юрий Саркисян шогирдлари эса, қарши ҳужум тактикаси асосида тўп сура бошлашди.

29’ – Эркин Бойдуллаев майдон марказида тўпни қабул қилиб олгач, катта тезликда жарима майдонига ёриб кирди, аммо зарба беришга кечикди.

34’ – Бойдуллаевнинг 25 метрлар чамаси жарима нуқтасидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

37’ - Юнусов-Абдураҳмонов-Сайфиевларнинг чиройли комбинациялари натижасида тўп Крикливыйга узатилди, украиналик ҳужумчининг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

39’ – Меҳмонлар жарима майдонлари ташқарисида яна ўйин қоидаси бузилди. Яна Бойдуллаев томондан йўлланган ўта кучли зарба, яна Юрий Цой томонидан қийинчилик билан бартараф этилди.

45+1’ – Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

 

Иккинчи бўлим

47’ – Кутилганидек, ўйиннинг иккинчи қисми бошланиши мезбонлар ҳужумлари билан бошланди. Юнусов ўнг қанотдан жарима майдонидаги Крикливыйга тўпни узатди, Александрнинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Ирисметовнинг такрорий зарбаси дарвозадан ўрни олди. Бироқ, ушбу ҳолатда қанот ҳаками «офсайд»ни қайд этди.

52’ – Ҳужумкорликни сусайтирмаган «Арслонлар» ниҳоят ўз ниятларига етишишди. Мезбонлар сафида анча фаол бўлган Илҳом Юнусов тўпни қабул қилгач, жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, Цой дарвозасининг ўнг бурчагини нишонга олди. Гол! 2:1

55’ – Голдан кейин, қарши ҳужум ташкил этган Саркисян шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун қулай вазиятга эга бўлишди. Аммо, Азиз Алижоновдан омад юз ўгирди.

57’ – Ўйин тизгинини ўз қўлларига олган Азамат Абдураимов шогирдлари голдан кейин ҳужумкорликни давом эттиришди. Сайфиев томонидан етказилган тўпни Ирисметов бош билан меҳмонлар дарвозаси томон йўллади, тўп дарвоза ташқи томонидан тўрга тегди.

60’ – Яна ўша Сайфиев ўнг қанотдан жарима майдонига тўпни пастлатиб узатди, лекин якуний зарбани бериш чоғида Умед Абдураҳмоновдан омад яққол юз ўгирди.

Ҳар икки жамоа таркибида ҳам ўзгаришлар юз берди, аммо бу ўйиннинг боришига унчалик таъсир этмади. Тўп асосан майдон марказида бўлди.

75’ – «Динамо» яримҳимоячилари Юнусов, Бойдуллаев, Абдураҳмонов, Сайфиевлар «Нефтчи» жарима майдони олдида тўпни ўз назоратларида сақлаб туришди, аммо яққол хавфли вазият юзага келмади.

80’ – Фарғоналиклар пухта ўйланган қарши ҳужум ташкил этишди. Мансур Саидов томонидан етказилган тўпни Азиз Алижонов дарвозага йўллади. Хвостуновнинг жон ҳолатида тўпни боши билан қайтариши мезбонларни голдан қутқариб қолди.

81’ – Абдураҳмоновнинг ўрнига майдонга тушган Акмал Бозоров тўпни қабул қилиб олгач, дадиллик билан жарима майдонига ёриб кирди ва икки ҳимоячини ортда қолдириб зарба берди. Цой ўз ўрнида.

84’ – Самарқандликлар тўпни бурчакдан рақиб жарима майдонига етказишди ва ҳимоячилар томонидан қайтарилган тўп Бойдуллаевга насиб этди. Ўз ўрнида Эркин жарима майдони ичида пайдо бўлган Девид Онияни кўрди. Нигериялик ҳимоячининг кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Гол!!! 3:1!!!

86’ – Ҳисобни янада ошириш учун Дмитрий Краевда имконият юзага келди. Аммо, ҳужумчининг берган зарбаси бироз баланд кетди.

90’ – Фарғоналик ҳимоячилар тўпни узоқлаштириш учун дарвозабонларига узатишди. Юрий Цой эса зарба бериш арафасида жиддий хатога йўл қўйди. Аммо, Краев хатодан унумли фойдалана олмади.

Шу куни очиқ ҳужумкор футбол намойиш этган Азамат Абдураимов шогирдлари мавсумдаги энг чиройли ўйинларидан бирини ўтказишди ва чиройли ғалабага эришишди.

Ўқилди (марта): 1517. Киритилган сана: 2010-05-15 21:22:03.

Навбатдаги ўйин

Олий Лига-2017. 8-ТУР
29.04.2017
«Сўғдиёна»
«Динамо» стадиони
17:00

Фото-галерея

Акмал Бозоров
Ифторлик.Мехрибонлик уйи билан учрашув
Динамо футболчилари
Динамо-Пахтакор. 3-тур.

Сўровнома

Сизнингча, «Динамо» жамоасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси ким?
Натижалар
«Динамо» - «Сўғдиёна» учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

25.04 «ДИНАМО» - «СЎҒДИЁНА» ЎЙИНИ ЭРМАТОВГА ТОПШИРИЛДИ
25.04 «ДИНАМО» СИРОЖИДДИН САЙФИЕВНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ДАВОМ ЭТАДИ
24.04 ФИРДАВС АБДУСАЛИМОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!
21.04 ТЮЛЬКИН ВА ЛУШАН ҚАНДАЙ ФИКРДА?
20.04 «ДИНАМО» «БУНЁДКОР» БИЛАН МУРОСА КЎЧАСИНИ ТАНЛАДИ
19.04 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» ЎЙИНИГА БОРАДИГАН МУХЛИСЛАР ДИҚҚАТИГА!
18.04 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» УЧРАШУВИНИ ТЎХТАСИНОВ БОШҚАРАДИ
18.04 ЭНГ КЎП МУХЛИС ЯНА САМАРҚАНДДА
17.04 «ДИНАМО» - «БУХОРО». ФОТОЖАМЛАНМА
17.04 «СИРОЖ САМАРҚАНД СЕН БИЛАН» ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2017. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.