Турнинг қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган марказий ўйинларидан бири Самарқанддаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтади. Унда «Динамо» жамоаси Фарғонанинг «Нефтчи» футболчиларини қабул қилади.
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 15-16-17 май кунлари бўлиб ўтадиган 9-тур учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатга биноан, турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Динамо» – «Нефтчи» учрашувини бошқариб бориш пойтахтлик ҳакамларга ишониб топширилди.
Демак, шанба куни бўлиб ўтадиган Самарқанддаги ўйинда тошкентлик Арслон Хотамов бош ҳакамлик вазифасини бажаради.
9-тур. 15 май (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар: А. Хотамов (Тошкент), О. Жумаев (Навои), Р. Самандаров (Навои), Р. Бобомурадов (Навои).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
Ўринбосарлар учрашуви
«Динамо» - «Нефтчи» - 1:1
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навои)
Агар, ушбу клубларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар соларканмиз, кўҳна шаҳар ва водийнинг бош жамоаси қарама-қаршилиги ҳар доим кўпчилик мухлис-у, мутахасисларнинг диққат марказида бўлганлигини кўрамиз. Бу сафарги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. Қизиқарли ва шиддатли учрашув бўлиши кутилмоқда.
Ушбу клубларнинг учрашувлари тарихи анча олдин бошлаган. Самарқанд ва Фарғонанинг жамоалари мана қарийб ярим асрдирки турли мусобақаларда рўбарў келишмоқда. Дастлаб собиқ Иттифоқ турнирларида ўзаро баҳс олиб борган бу жамоалар 1992 йилдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида қарама-қаршилик қилишмоқда.
Келинг, ўз тарихи ва бой анъаналарига эга «Динамо» ва «Нефтчи» жамоаларининг сўнгги йиллардаги ўзаро ўйинларига назар ташлаймиз.
- Мана 5 йилдирки «Нефтчи» Самарқандда ғалабани эканлигини билмай келмоқда. Яъни, 2005 йилдан буён «Динамо» ўз ўйида «Нефтчи»га имконият қолдирмаяпти.
- «Динамо» ҳамда «Нефтчи» жамоалари шу кунгача Ўзбекистон миллий чемпионатида чемпионатида ўзаро 32 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Шанба кунги баҳс жамоаларнинг ўзаро 33 ўйини сифатида қолади.
*****
СЎНГГИ ЙИЛЛАРДАГИ ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2007 йил, биринчи давра.
«НЕФТЧИ» – «ДИНАМО» – 3:1
Голлар: А.Холматов 34 пен, 49, 66 – Фарҳод Тожиев 13.
Фарғона, 12,000 томошабин.
2007 йил, иккинчи давра.
«ДИНАМО» – «НЕФТЧИ» - 2:1 (1:0)
Самарқанд. 12 000 томошабин.
Голлар: Санжар Акрамов (54), Ф.Тожиев (72), – А.Холиқов (74)
Огоҳлантиришлар: И.Акрамов (77) – “Нефтчи”
*****
2008 йил, биринчи давра.
«ДИНАМО» – «НЕФТЧИ» - 2:1 (0:1)
Голлар: Д.Шарофутдинов 68, И.Қурбонов 87 – А.Муҳиддинов 20.
Амалга оширилмаган пенальти: Н.Отақўзиев.
Ҳакам: В.Серазитдинов.
Самарқанд. 15 000 томошабин.
2008 йил, иккинчи давра.
«НЕФТЧИ» – «ДИНАМО» - 4:2 (1:0)
Фарғона. 8036 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев – 8,0; М.Саидқосимов – 8,6; А.Букатин – 9,2; Н.Тошматов – 8,0
Голлар: А.Алижонов (9, 64-пен.), А.Бердиев (71, 90+1) – Ф.Тожиев (48), Б.Насимов (84)
Огоҳлантиришлар: С.Асқаралиев (69), И.Акрамов (77) – “Нефтчи”
Назоратчи: В.Штерн.
*****
2009 йил, биринчи давра. 15-тур.
«НЕФТЧИ» - «ДИНАМО» 2:0 (0:0)
Фарғона. 10864 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин - 9,2; А.Миронов - 9,4; О.Дачев - 9,4; Ш.Хакимов – 9,0
«Нефтчи»: Ю.Цой, Акмал Холиқов, И.Тўҳтахўжаев, Б.Ёқубов (Ш.Жумабоев, 80), М.Саидов, С.Мирзаев, А. Бердиев (У.Боқиев, 71), А.Алижонов, С.Асқаралиев, В.Радкевич (А.Мухиддинов, 78), Алишер Холиқов.
«Динамо»: Т.Ғаниев, Д.Ония, Э.Бойдуллаев, А.Бердиев (А.Диндиков, 58), А.Бозоров, И.Юнусов, С. Мустафоев, Эвертон (Х.Рахмонов, 63), Б.Насимов (М.Ахмеров, 79), У.Қобилов, С.Сайфиев.
Голлар: А.Холиқов (46, 63)
Огоҳлантиришлар: йўқ.
Назоратчи: Г.Имомов.
16-тур. 7 август (жума)
Самарқанд, “Динамо” стадиони 10551 томошабин.
«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ» – 2:0.
Ҳакамлар: Р. Саидов (Тошкент) – 9,1, А. Миронов (Тошкент) – 9,2, А. Букатин (Тошкент) – 9,2, А. Мўминов (Тошкент вил.) - 8.
Голлар: Девид Ония (32), Эркин Бойдуллаев (62).
«Динамо»: Т. Ғаниев, Д.Ония, У.Қобилов, А.Бозоров, А.Хвостунов, Э.Бойдуллаев, Э.Жаҳонов, У.Абдураҳмонов (М.Ахмеров, 78), И.Юнусов, О.Мозговой (А.Акопянц, 46), У.Бақоев (Б.Насимов, 70).
«Нефтчи»: Ю.Цой, Ак.Холиқов, А.Мухиддинов, Б.Ёқубов, М.Низомиддинов, А.Алижонов, И.Акрамов (А.Ибрагимов, 76), С.Асқаралиев, М.Саидов, Ал.Холиқов, А.Бердиев (И.Коваленко, 80).
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: У. Бақоев (38), Э. Бойдуллаев (62) – И. Акрамов (32), М. Саидов (70), М. Низомиддинов (71).
|