Хабарингиз бўлса, Андижонда «Универсиада-2010» мусобақалари ўтказилиши муносабати билан «Андижон» жамоасининг 9 ва 11-турдаги ўйинлари меҳмон жамоа уй стадионида ўтказилиши маълум қилинди.
ПФЛнинг қарорига кўра, энди 11-турда «Андижон» ўз майдонида эмас, Самарқандда «Динамо» меҳмони бўладиган бўлди.
Эътиборлиси, самарқандлик мухлислар кетма-кет 9-10-11-12- турлардаги «Динамо»нинг ўйинларини ўз майдонларида томоша қилишади.
Яна шуниси қизиқки, «Динамо» ушбу ўйинларнинг кетма-кет учтасини водийнинг уч жамоаси – «Нефтчи», «Навбаҳор», «Андижон» жамоаларига қарши ўтказади.
Демак, 15-май куни 9-турда «Динамо» ўз майдонида Фарғонанинг «Нефтчи» футболчиларини қабул қилса, 10-тур доирасида 22-май куни Наманганинг «Навбаҳор» клубига қарши саф тортишади. Беш кун ўтиб эса, 11-тур учрашувида «Андижон» Самарқандда меҳмон бўлади. Ушбу учрашувдан яна беш куни ўтиб кўҳна шаҳар жамоаси Қаршида 6-турнинг қолдирилган ўйинида «Насаф»га қарши ўйин ўтказади. Воҳадаги ўйиндан яна тўрт кун ўтиб, 12-тур баҳсида «Олмалиқ» самарқандликлар меҳмони бўлади.
9-тур, 15 май (шанба)
«Динамо» – «Нефтчи»
10-тур, 22 май (шанба)
«Динамо» – «Навбаҳор»
11-тур, 27 май (пайшанба)
«Динамо» – « Андижон»
6-турнинг қолдирилган ўйини.
1 июнь (сешанба)
«Насаф» – «Динамо»
12-тур, 5 июнь (шанба)
«Динамо» – «Олмалиқ»
|