Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ИЛҲОМ ЮНУСОВ: «МАЙДОНГА ҚАЙТГАНИМДАН ЖУДА БАХТИЁРМАН»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Қизиқарли ўтган «Динамо» - «Локомотив» учрашувида жароҳатидан фориғ бўлган Илҳом Юнусов иккинчи бўлимда майдонга туширилди. «Динамо» етакчиси бир ой сафда бўлмасада, шу куни жамоаси ғалабасига салмоқли ҳиссасини қўшди.

- «Авваламбор, худога шукур бир ой ичида олган жиддий жароҳатимдан қутилдим. Майдонга қайтганимдан жуда бахтиёрман», - дея ўйиндан кейин сўз очди «Динамо»нинг еттинчи рақамли футболчиси.

- «Ўйиндан олдин, бош мураббийга бир неча бор майдонга тушишни хоҳлаётганлигимни айтгандим. Аммо, шифокорларимиз ва мураббийимиз бошимдан олган жароҳатим учун махсус маска ёрдамида майдонга тушишим мумкинлигини айтишди. Аммо, ўйиндан олдинги машғулотларида негадир бу маскада умуман мослаша олмадим. Кўп ноқулайликлар келтиради. Шунга қарамай, Азамат аканинг мени майдонга туширганидан миннатдорман», - дейди қувонч билан Илҳом Юнусов.

Учрашув хусусида фикр билдираркан, жамоамиз етакчиси ушбу ғалаба жуда зарурлигини ва бу муваффақият футболчилар руҳиятига катта таъсир қилишини таъкидлаб ўтди.

- «Ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли. Аммо, ғалабалар ортида катта машаққат ётади. Бугун негадир биринчи бўлимда футболчилар ўйини унчалик қовушмади. Ўйиндан олдин, бош мураббийимиз айтганидек иккинчи бўлим бошидан мен ва Жаъфар Ирисметов майдонга тушишимиз ва ўйинга бурилиш ясашимиз лозим эди. Мураббий тактикаси ўзини оқлади ва ҳужумкор тактика асосида зарур бўлган ғалабани қўлга киритдик. Ўйлайманки, ушбу ғалаба футболчилар руҳиятига ижобий таъсир қилади ва биз кейинги ўйинларда ўзимизга ишонган ҳолда майдонга тушиб муваффақиятимизни давом эттиришимиз мумкин бўлади», - дея эътироф этмоқда самарқандлик футболчи.

 

Ўқилди (марта): 2224. Киритилган сана: 2010-04-19 11:41:38.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур
Динамо
Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019.
«Динамо» - «Орол» - 6:1. 2016, октябрь

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

13.10 Эркинжон Турдимов «Динамо» жамоасини Суперлига йўлланмаси билан табриклади
05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.