Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 34-ТУР
08.11.2018
«Машъал»
«Муборак» стадиони
1:0

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 30 54-24 60
2 Машъал 30 47-25 57
3 Истиқлол 30 48-31 54
4 Сурхон 31 60-33 53
5 Динамо 31 39-25 49
6 Шўртан 30 30-43 33
7 Хоразм 30 48-69 29
8 Норин 30 22-55 21
9 Орол 30 29-72 20

ПРО-ЛИГА - 2018

34-тур Орол 0-3 Сурхон
34-тур Хоразм 0-1 Андижон
34-тур Машъал 1-0 Динамо
34-тур Истиқлол 2-0 Норин
33-тур Норин 2-3 Хоразм
33-тур Динамо 1-0 Истиқлол
33-тур Орол 3-0 Шўртан
33-тур Андижон 1-0 Сурхон

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ПАХТАКОР» - «ДИНАМО». PREVIEW

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Иккинчи турга старт берувчи ўйин пайшанба куни «Пахтакор» стадионида ўтказилади. Бугун Самарқанд ва Тошкент жамоалари қарама-қаршилиги олдидан ушбу ўйин атрофидаги фактлар, фикрлар, муҳокама-ю, таҳлил ҳамда жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлаймиз. Шунингдек, жамоа вакиллари «Динамо» фанатлари сайтига баҳс олди фикрлари билан ўртоқлашишади.

ЎзПФЛнинг «Ҳакамлар ва назоратчилар» бўлими рўйхатига биноан «Пахтакор» - «Динамо» жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб бориш пойтахтлик ҳакамларга ишониб топширилган.

Олий лига, 2-тур.

18 март (пайшанба)

«Пахтакор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд)

Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), А.Миронов (Тошкент), С.Петров (Тошкент), А.Мўминов (Тошкент вил.).

Назоратчи: Е.Казаков (Тошкент).

 

ЎРИНБОСАРЛАР:

Ўйиндан бир кун олдин бўлиб ўтган ўринбосарлар баҳсида ёш динамочилар кичик ҳисобда мағлубиятга учрашди.

«Пахтакор» - «Динамо» - 1:0 (0:0)

Гол: М.Тошматов 58.

«Пахтакор»: Тожибоев, Козак, Исматуллаев, Кримец, Ҳошимов, Тошматов, Мирҳайдаров, Баҳриддинов, Абдуллаев, Бурцев, Муҳиддинов.

«Динамо»: Романенко, Турсунов, Қобилов, Зайниев, Свиридов, Тойлоқов, Набераев, Раҳмонов, Боймаматов, Сайфиев, Акрамов.

ЖАМОАЛАР ҲОЛАТИ

«Пахтакор»

Биринчи турда ўтган мавсумнинг марказий учрашувида «Пахтакор» амалдаги чемпион «Бунёдкор» қаршилигини синдира олмади. Қизиқарли ўтган учрашувда «қалдирғочлар» бугунги рақибларимиз устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Олган маълумотларимизга биноан, пайшанба куни жамоа оптимал таркибда майдонга тушади.

«Динамо»

«Арслонлар» биринчи турда хоразмликлар билан муроса кўчасини танлашди. Шуни эътироф этиш лозимки, Азамат Абдураимов шогирдлари йиғин давомидаги 24 учрашувда, чемпионатдаги биринчи турдаги ўйинни ҳам қўшганда умумий 25 ўйинда мағлубият нималигини билишмаяпти. Самарқандликлар эртага оптимал таркибда майдонга тушишади. Сафда ҳеч ким жароҳат олгани йўқ.

 

АЗАМАТ АБДУРАИМОВ: «ПАХТАКОР»ГА ҚАРШИ ҲУЖУМКОР ЎЙИН КЎРСАТАМИЗ»

«Пахтакор» - «Динамо» учрашувидан олдин биз самарқандликлар бош мураббийи Азамат Абдураимовнинг ўйин олди фикрларига қизиқдик.

- «Пахтакор»га қарши ўйинлар ҳар доим қийин кечган» - дея ўйин ҳақида сўз очди Азамат Эркинович.

- «Тошкентликлар таркибида етарлича кучли футболчилар жамланишган. Битта Одил Аҳмедовнинг ўзи ҳар қандай жамоа таркибини кучайтира олади. Аммо, биз эртага «Пахтакор»нинг ўйинига қараб ўтирмаймиз, деган умиддаман. Жамоани ушбу жиддий ўйинга имкон қадар тайёрладик, энди эртага ўйинни кузатамиз. «Пахтакор» майдони ўйин услубимизга мос тушади ва биз пайшанба куни «Пахтакор»га қарши ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштираяпмиз» – дея сўзида давом этди бош мураббий.

- «Дарҳақиқат, жуфтлигимизда фаворит «Пахтакор» ҳисобланади. Чунки, уларнинг сафидаги қўпгина футболчилар терма жамоа аъзолари саналишади. Биз уларни ҳурмат қилган ҳолда, майдонга фақат ғалаба учун курашамиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Бундай рақибларга қарши ўйинда футболчиларнинг ўзлари ҳам ўзгача тайёрланишади» – дейди Азамат Абдураимов суҳбат якунида.

 

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР:

Эртанги баҳсда ҳар икки жамоанинг тахминий таркиби билан танишишингиз мумкин:

«Пахтакор»:

Дарвозабон: Тимур Жўраев

Ҳимоячилар: Камолиддин Тожиев, Александр Клецков, Боян Миладинович, Илҳом Суюнов,

Ярим ҳимоячилар: Одил Ахмедов, Дарко Маркович, Артур Геворкян, Асқар Жадигеров, Акмал Холматов.

Ҳужумчи: Милорад Януш.

«Динамо»:

Дарвозабон: Тимур Ғаниев.

Ҳимоячилар: Александр Хвостунов, Девид Ония, Алексей Николаев, Акмал Бозоров.

Ярим ҳимоячилар: Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Сирож Сайфиев, Умед Абдураҳмонов.

Ҳужумчилар: Жаъфар Ирисметов, Александр Крикливый.

 

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР ТАРИХИ

«Пахтакор» ҳамда «Динамо» жамоалари мамлакатимизнинг энг «кекса» жамоалари саналишади. Тошкентликлар жамоаси 1956 йилда ташкил қилинган бўлса, Самарқанд жамоаси 1960 йилда ташкил этилган. Мана шу узоқ давр мобайнди «Пахтакор» ҳамда «Динамо» футболчилари жуда кўп мусобақаларда ўзаро рақиб сифатида майдонга тушишган.

Агар ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар соладиган бўлсак, унда тошкентликларнинг яққол устунлигини кўришимиз мумкин бўлади. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионатида «Пахтакор» ва Самарқанд жамоалари («Динамо» олдин «Мароқанд» ва «Афросиёб» номлари билан ҳам юритилган) тўқнашуви умумий 32 марта рўй берган. Шуларнинг 25 тасида пахтакорчилар қўллари баланд келган бўлса, 4 тасида самарқандликлар устунлиги қайд этилган. Уч ўйинда эса жамоалар ўзаро муроса кўчасини танлашган.

 
2009 йил, 2 май. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони. 8309 томошабин.
«ПАХТАКОР» - «ДИНАМО» - 4:0 (3:0)
Ҳакамлар: Ҳ.Шарипов  8,8. Ҳ.Шодмонов  9. Б.Қодиров - 9.
Голлар: З.Тожиев, 10  1:0. Аҳмедов, 19  2:0. З.Тожиев, 38  3:0. Шихов, 89  4:0.
Огоҳлантириш: З.Тожиев, 40.
«Пахтакор»: Нестеров, Суюнов, Исмоилов, Миладинович, Ўрунов, Маркович, Андреев, Аҳмедов (Шарофиддинов, 68), Каримов (К.Тожиев, 79), Шихов, З.Тожиев (Ф.Тожиев, 60).
«Динамо»: Горвиц, Бозоров (Баласанян, 46), Қобилов, Ония, Аҳмеров (Зайниев, 46), Бойдуллаев, Диндиков, Абдураҳмонов, Сайфиев, Эвертон (Насимов, 64), Раҳмонов.
Амалга оширилмаган пенальти: Андреев, 88 (дарвозабон).
Назоратчи: И.Нехочин.
 
2009, 14-сентябрь. Самарқанд. 11500 томошабин. 
«ДИНАМО»-«ПАХТАКОР»-1:1 (0:0) 
Ҳакамлар: С.Зайлобиддинов-8,3; Н.Тошматов-8,5: Ш.Каримов-8,6; А.Мўминов-8. 
Голлар: С.Сайфиев (59) - О.Аҳмедов (67). 
«Динамо»: Т.Ғаниев, М.Ахмеров (О.Мозговой, 75), Д.Ония, Э.Бойдуллаев, И.Юнусов, У.Абдураҳмонов, У.Бақоев (Б.Насимов, 84), Э.Жаҳонов (С.Мустафоев, 81), У.Қобилов, С.Сайфиев, А.Хвостунов. 
«Пахтакор»: Т.Жўраев, Б.Миладинович, Д.Маркович, А.Холматов, Ф.Тожиев (Р.Аҳмедов, 78), М.Николич (Э.Магдеев, 68), К.Тожиев (А.Азизов, 70), А.Исмоилов, О.Аҳмедов, И.Суюнов, С.Андреев. 
Огоҳлантиришлар: Д.Ония (56), У.Бақоев (75) - Ф.Тожиев (18), А.Исмоилов (30). 

Назоратчи: С.Эрматов.

 

Ўқилди (марта): 1609. Киритилган сана: 2010-03-15 17:20:44.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
14:30

Фото-галерея

Динамо Олий Лигада!
Учрашувдаги хисоб
Сирож Самарканд сен билан акцияси
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март. Мухлислар

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

09.11 МУБОРАКДА МАҒЛУБИЯТ
05.11 Даврон Файзиев: “Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашамиз”
04.11 “ДИНАМО”ДАН МУҲИМ ҒАЛАБА
03.11 “Динамо” – “Истиқлол” учрашувидан олдин “Сирож биз сен билан” акцияси ўтказилади
03.11 Илк марта! “Спорт ТВ” “Динамо” – “Истиқлол” учрашувини “жонли эфир”да намойиш этади
29.10 «ДИНАМО» УРГАНЧДАН ҒАЛАБА БИЛАН ҚАЙТДИ
23.10 Даврон Файзиев: «Сурхон»ни мағлуб этишимиз шарт эди»
22.10 МУҲИМ ҒАЛАБА: «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 1:0
21.10 «ДИНАМО» САМАРҚАНД ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИДА «МАСТЕР-КЛАСС» ЎТКАЗДИ
21.10 «ДИНАМО» - «СУРХОН»: 24-ТЎҚНАШУВ КИМГА АТАЛАДИ?

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2018. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.