Жума куни Жомбойдаги ўйингоҳда Ёшлар лигаси доирасидаги сўнгги 26-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда Игорь Ремнев бошқарувидаги самарқандлик ёшлар «Сўғдиёна» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучишди.
Ягона гол учрашув якунлашига олти дақиқа қолганида иқтидорли ёш футболчи Нурбек Сафаров номига ёзилди. Ушбу ғалабадан сўнг кўҳна шаҳар вакиллари турнир жадвалида саккизинчи ўринда қайд этилишлари маълум бўлди.
«Динамо» – «Сўғдиёна» - 1:0
Жомбой, 54 томошабин.
Ҳакамлар: Д. Каримов (Тошкент) – 9,0, Ш. Қамаров – 8,6, С. Ҳакимов – 8,8, В. Кострикин - 9.
Гол: Н. Сафаров (84).
Огоҳлантиришлар: И. Пардаев (37), О. Турсунов (50) – Э. Ниёзов (27), Д. Пўлатов (40). |