Бугун мамлакатимизнинг бешта ўйингоҳида Ўзбекистон миллий чемпионатининг ёшлар лигасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўтказилди. Жумладан, Бекободнинг «Металлург» жамоаси меҳмони бўлган ёш самарқандликлар сафардан муҳим ғалаба билан қайтишди.
Шу куни ёш бекободлик футболчиларга нисбатан майдонда анча сермазмун ҳаракат қилган Ҳамза Жабборов шогирдлари буни учрашув натижасида ҳам акс эттиришди. Дастлаб баҳснинг иккинчи бўлимининг бошида Санъат Зиёев ҳисобни очган бўлса, учрашувнинг бир соати ортда қолаётган бир вақтда тезкор Жамшед Искандаров чиройли гол муаллифига айланиб орадаги фарқни иккитага етказди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида эса, мезбонлар бир гол билан жавоб беришга муваффақ бўлдилар. Самарқандлик ёш футболчиларнинг сафардаги иккинчи ғалабаси, 1:2.
Қуйида 5-турдан ўрин олган бошқа натижалар билан ҳам танишишингиз мумкин бўлади.
Ёшлар лигаси. 5-тур
«Металлург» - «Динамо» - 1:2
«Бунёдкор» - «Шўртан» - 1:0
«Бухоро» - «Олмалиқ» - 2:4
«Машъал» - «Қизилқум» - 1:1
«Навбаҳор» - «Андижон» - 1:0
«Насаф» - «Нефтчи» - 2:0
«Сўғдиёна» – «Пахтакор» (09.04.11) |