«Ёшлар лигаси» мусобақасининг 2-турида Жомбой туманидаги марказий ўйингоҳда майдонга тушган ўринбосарларимиз иккинчи ўйиндаги иккинчи ғалабага эришишди.
Ўтган турда Жиззахдан ғалаба билан қайтган Ҳамза Жабборов шогирдлари иккинчи турда «Бухоро» ўринбосарларига қарши ўйинда ҳам чиройли футбол намойиш этишди ва ҳақли равишда уч очко соҳибига айланишди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Омаджон Тайлоқовнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг, ёш ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов бухороликлар дарвозабонини доғда қолдириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Ёшлар лигаси. 2-тур. Жомбой тумани стадиони.
«Динамо» - «Бухоро» - 1:0 (1:0)
Гол: Ш.Нурматов (27)
«Динамо»: Х.Қаюмов, Т.Қобилов, О.Турсунов, Ф.Баротов, Д.Усмонов, О.Тайлоқов, Ш.Нурматов, Д.Жабборов, С.Зиёев, С.Гаффаров, Ж.Искандаров. |