Бугун Ўзбекистон миллий чемпионатининг ўринбосарлар ўртасидаги баҳсларга старт берилди. Шу куни Жиззахда «Сўғдиёна» меҳмон бўлган Ҳамза Жабборов бошчилигидаги ёш самарқандликлар сафардан ғалаба билан қайтишди.
Учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсак, баҳс мезбонларнинг устунлигида бошланди ва улар 5-дақиқадаёқ Жамшид Баҳриддиновнинг голи эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ушбу голдан кейин эса устунлик меҳмонлар қўлига ўтди. 22-дақиқада иқтидорли яримҳимоячи Омаджон Тайлоқов ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлимнинг бошида ёш ҳужумчи Шаҳзод Нурматовнинг голи «Динамо»га чемпионатдаги илк ғалаба ва очколарни тақдим этди.
Жорий йилдан эътиборан Ёшлар биринчилиги дея ном олган мусобақада 4 март куни тўртта учрашув бўлиб ўтди. Энг кутилмаган натижа Олмалиқда юз берди. Маҳаллий жамоа ёшлари «Нефтчи» ўринбосарларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва бешта жавобсиз гол киритишди. Бекободлик ёшлар Намангандан уч очко билан қайтишган бўлишса, «Пахтакор» ўз майдонида «Қизилқум»ни енгди.
Ўзбекистон чемпионати. Ёшлар лигаси. 1-тур.
«Сўғдиёна» - «Динамо» - 1:2
Голлар: Ж.Баҳриддинов 5 – О.Тайлоқов 22, Ш.Нурматов 49.
«Олмалиқ» - «Нефтчи» - 5:0
«Пахтакор» - «Қизилқум» - 2:1
«Навбаҳор» - «Металлург» - 0:1 |