Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Бунёдкор» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси эълон қилинди.
ПФЛ эълон қилган рўйхатга биноан, учрашувни навоийлик рефери Зокир Қодиров бошқариб боради. Унга қанотларда Олим Жумаев ва Руслан Самандаров ёрдам бериб боради. Ўйин назоратчиси Арслон Хотамов.
Ўзбекистон Кубоги–2017
1/2 финал,жавоб ўйинлари
6 октябрь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Дастлабки учрашув – 0:0. |