Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ўринбосарлар жамоаси билан иштирок этган «Динамо» жамоаси турнирни 1/16 финалда тарк этди.
Ушбу босқичида Тошкентда Биринчи лига вакили «Истиқлол» клуби меҳмони бўлган Игорь Ремнев бошчилигидаги «Динамо» ёшлар жамоаси 4:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Кубок баҳсларини эртага якунлади.
Ўзбекистон Кубоги-2013
1/16 финал. 7 апрель, якшанба
«Истиқлол» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд) – 4:1
Тошкент, 128 томошабин.
Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Т. Садиров (47), З. Содиқов (52), Х. Эргашев (90), Н. Одилов (90+2) – К. Шарофутдинов (9).
Огоҳлантиришлар: С. Юсупов (18), Б. Жониев (51), Ш. Муродов (барчаси - «Динамо», 62).
Қайд этиб ўтиш лозим, «Динамо» жамоаси жорий йилги мавсумда бор эътиборини Ўзбекистон миллий чемпионати ўйинларига қаратган. |