Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 9-ТУР
19.05.2019
«Бухоро»
«Бухоро» стадиони
0:0

Анонс

10-тур Динамо - Қизилқум
10-тур Сурхон - Қўқон-1912
10-тур Навбаҳор - Андижон
10-тур Металлург - Бунёдкор
10-тур Насаф - Локомотив
10-тур Сўғдиёна - Бухоро
10-тур Пахтакор - АГМК

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 9 18-7 23
2 Локомотив 9 15-7 18
3 Сурхон 9 9-7 15
4 Насаф 9 14-9 14
5 Бунёдкор 9 11-10 14
6 Навбаҳор 9 14-10 13
7 Динамо 9 9-9 13
8 Металлург 9 13-9 12
9 Сўғдиёна 9 11-15 12
10 Қизилқум 9 10-15 9
11 АГМК 9 11-14 7
12 Бухоро 9 6-10 7
13 Андижон 9 7-14 7
14 Қўқон-1912 9 8-20 6

СУПЕРЛИГА - 2019

9-тур АГМК 0-2 Сўғдиёна
9-тур Навбаҳор 0-0 Металлург
9-тур Бухоро 0-0 Динамо
9-тур Қизилқум 1-3 Сурхон
9-тур Насаф 2-0 Қўқон-1912
9-тур Локомотив 0-0 Бунёдкор
9-тур Андижон 0-3 Пахтакор
8-тур Металлург 0-0 Локомотив

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 2 (0)
Амиржон Сафаров 1 (0)

Тугилган кунлар

Жасур Уринов

24 апрель

Янгиликлар » Ўзбекистон кубоги

КУБОКДА КУТИЛМАГАН МАҒЛУБИЯТ

Рукн: Янгиликлар » Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасида ўз майдонида «Бухоро» жамоасини қабул қилган «Динамо» клуби мухлислари қаршисида кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

Ўйиндан олдин самарқандликлар таркибида учта йўқотиш мавжуд эди. Асосий дарвозабон Андрей Мельничук, марказий ҳимоячилар Андрей Ерохин ва Аҳрор Рисқуллаевларда жароҳат борлиги боис шу куни улар жамоага ёрдам бера олишмасди.

Шунга қарамай, кучли ёмғир остида ўйинни бошлаган Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари мухлислари қўллаб-қувватлашлари остида кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Шундай вазиятдардан бирида Суннатилла Мамадалиевнинг тўп оширишидан сўнг, Иван Нагаев «Бухоро» ҳимоя қўрғонини «бузиб» дарвозабон билан яккама-якка ҳолатига чиқди ва учрашувда ҳисобни очди, 1:0.

Ўйини барвақт майдон марказидан бошлаган меҳмонлар кўп ўтмай, самарқандлик мухлисларнинг қувончини узоққа чўздиришмади. Бурчакдан етказиб берилган тўпдан кейин дастлабки голда Нагаевни тўхтатиб қола олмаган ҳимоячи Георги Квесиешвили бош билан Игорь Михайлов дарвозасини ишғол этди, 1:1.

Ўйин давомида кучли ёмғир ёққан бўлсада, бу жамоаларнинг ўйинига салбий таъсир этгани йўқ. Айниқса, иккинчи бўлимда ҳар икки томон ҳам ҳужумкорликни янада ошириб, очиқ футбол намойиш этди. Шундай вазиятлардан бирида ўйиннинг 64-дақиқасида Рўзим Ахмедов ва Иван Нагаевларнинг ажойиб комбинацияларидан сўнг Нагаев дарвозабон Юрий Цойни ҳам доғда қолдириб бўш дарвозани ишғол этаётганда, ҳимоячилар меҳмон жамоани муқарар голдан сақлаб қолишди.

Самарқандликларнинг ҳужумга ўтиб кетганликларидан фойдаланган бухороликлар ўйиннинг 68-дақиқасида қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Шаҳзод Сулаймонов бош билан мезбонлар дарвозасига киритди, 1:2.

Ўйин якуни сари майдон эгаларининг қатор ҳужумлари хавфли кўриниш олган бўлсада, шу куни омад «Бухоро» томонидан бўлди. Ушбу ғалаба Бухородаги жавоб учрашувидан олдин меҳмонларга кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият туғдирди.

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал. 25 май (жума)

«ДИНАМО» – «БУХОРО» – 1:2 (1:1)

Самарқанд, 3512 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон).

Голлар: И. Нагаев (6) – Г. Квесиешвили (9), Ш. Сулаймонов (68).

«Динамо»: 1.Игорь Михайлов, 4.Жамол Отақулов (18.Сирожиддин Сайфиев, 46), 6.Леонид Кошелев (8.Умид Абдурахмонов, 77), 9.Иван Нагев, 11.Дилявер Абибуллаев (10.Зафар Полвонов, 85), 12.Суннатилла Мамадалиев, 13.Александр Хвостунов, 15.Дилшод Жўраев, 17.Салим Мустафоев, 22.Рўзим Аҳмедов, 23.Жасур Бобоев.

«Бухоро»: 35.Юрий Цой, 3.Бобуржон Омонов, 5.Георги Квесиешвили, 7.Шахзод Сулаймонов, 8.Азиз Бекмуродов (15.Олег Дражжук, 90), 10.Алишер Санаев, 17.Отабек Нарзуллаев, 21.Михаил Какаладзе, 22.Нодиржон Жўраев (4.Жасур Отажонов, 30), 23.Илёс Хайров (14.Воҳид Шодиев, 88), 25.Алекандр Тарасенко.

Назоратчи: В. Штерн (Ташкент).

Ўқилди (марта): 1821. Киритилган сана: 2012-05-25 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 10-ТУР
25.05.2019
«Қизилқум»
«Динамо» стадиони
17:45

Фото-галерея

Насаф - Динамо
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017 йил, 8 март
Сирож Самарканд сен билан акцияси
Акмал Бозоров

Сўровнома

Сизнингча, “Динамо”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси” ким?
Натижалар
Сизнингча, «Динамо» - «Қизилқум» учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

23.05 Жасур Азимов: «Вазиятларни ҳисобга олсак, «Динамо» ғалабага ҳақли эди...»
22.05 Самарқандлик мухлислардан Бухорода таҳсинга сазовор ҳолат
21.05 Даврон Файзиев: “Бухорода эмас, Самарқандда ўйнагандек бўлдик”
20.05 Мирислом Ҳасанов: “Бугун омад “Бухоро” томонида бўлмади"
19.05 Бухородан бир очко билан
18.05 «Динамо» Бухородаги 7 йиллик мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими?
16.05 U-18: “Динамо” ёшлари илк учрашувни “Металлург”га қарши ўтказишади
13.05 Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди»
12.05 Даврон Файзиев: “Динамо”да юлдуз футболчи йўқ, аммо меҳнаткаш жамоа бор”
11.05 “ДИНАМО”НИ 3-ЎРИНГА ОЛИБ ЧИҚҚАН ҒАЛАБА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.