Бугун мамлакатимизнинг қатор ўйингоҳларида Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқич учрашувлари ўтказилди. Жумладан, Косонсойда маҳаллий жамоа меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси сафардан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтишди.
Анча қизиқарли ўтган учрашувнинг биринчи бўлими якунланаётган бир маҳалда «Динамо» легионер ҳимоячиси Девид Ония ҳисобни очди ва жамоасини танафуссга ғалаба билан олиб чиқди, 0:1. Иккинчи бўлим кутилмаганда Биринчи лига аъзоларининг ҳужумлари билан бошланди ва улар кўп ўтмай вазиятни ўнглашга муваффақ бўлишди, 1:1.
Аммо, кўп ўтмай 55-дақиқада самарқандликларнинг яна бир ҳимоячиси Учқун Қобилов ҳужумга киришиб, косонсойликлар дарвозасига иккинчи тўпни йўллади, 1:2.
Учрашувнинг қолган қисмида тўлиқ устунлик қилган Виктор Жалилов шогирдлари 72-дақиқада Сергей Грибановнинг зарбасидан кейин ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келишди.
78-дақиқада эса яна бир украиналик легионер Геннадий Егоров ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб, учрашув тақдирини ҳал этди, 1:4.
Ушбу ғалабадан кейин жамоамиз Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига йўлланма олди. Нимчорак финал баҳсида «Динамо» бир ҳафтадан кейин сафарда яна бир водий жамоаси «Имкон-Олтиариқ» меҳмони бўлади.
Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал.
«Косoнсой» (Косoнсой) - «Динамо» (Самарқанд) – 1:4
Косонсой, 523 томошабин.
Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент) – 8,7, А. Маражабов (Андижон) – 9,0, Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вил.) – 9,0, А. Раҳимов (Андижон) - 9.
Голлар: И. Теляков (52) – Д. Ония (45), У. Қобилов (55), С. Грибанов (72), Г. Егоров (78).
Огоҳлантиришлар: С. Асқаров (32), О. Мухитдинов («Косонсой», 80).
Четлатиш: А. Мирзаев («Косонсой», 87).
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
Қуйида барча учрашувлар натижаси билан танишишнгиз мумкин:
29 апрель (жума)
«Ёрқўрғон» – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 1:0
«Жайҳун» (Нукус) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 1:2
«Гулистон» (Гулистон) – «Хоразм» (Урганч) – 2:0
«Шўрчи-Лочин» (Шўрчи) – «Андижон» (Андижон) – 0:1
«Машъал-Академия» (Мубарак) - «Нефтчи» (Фарғона) – 1:2.
«Насаф-2» (Қарши) - «Қизилқум» (Зарафшон) – 0:4
«Имкон-Олтиариқ» (Олтиариқ) - «Бухоро» (Бухоро) – 2:1
«Чуст-Пахтакор» (Чуст) - «Навбаҳор» (Наманган) – 0:1
«Янгиер» (Янгиер) – «Машъал» (Мубарак) – 0:1
«Динамо-Ғаллакор» (Ғаллаорол) – «Локомотив» (Тошкент) – 2:5
«Оқтепа» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) – 0:2
«Спартак» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) – 0:5
1/8 финалда учрашадилар. (6-7 май):
«Бунёдкор» - «Ёрқўрғон»
«Сўғдиёна» - «Гулистон»
«Машъал» - «Локомотив»
«Металлург» - «НБУ-Оси» - «Насаф» ўйин ғолиби
«Пахтакор» - «Андижон»
«Нефтчи» - «Қизилқум»
«Имкон-Олтиариқ» - «Динамо»
«Навбаҳор» - «Зарафшон-НЦЗ» - «Шўртан» ўйини ғолиби. |