Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Ўзбекистон кубоги

ЧОРАК ФИНАЛДА ТЎХТАДИК…

Рукн: Янгиликлар » Ўзбекистон кубоги

Чорак финал баҳслари ичида қизиқарли ўтган ўйинлардан бири Самарқандда ўтказилди. Шу куни мухлислари қаршисида гарча ғалабага эришган бўлсаларда, «Динамо» футболчилари мусобақани эрта тарк этишга мажбур бўлдилар.

Таркибдаги бир қанча йўқотишлар билан ўйинни бошлаган Азамат Абдураимов шогирдлари ўйинни кутилганидек ҳужумкор бошлашди. Кетма-кет ҳужумлардан кейин ўйиннинг 13-дақиқасида жарима майдонида фаол ҳаракат қилган Девид Ония «темирйўлчилар» дарвозасини ишғол этди. Эътиборлиси, ушбу ҳимоячи биринчи ўйинда ҳам «Локо» дарвозасига йўл топа олганди. 1:0.

Ҳисоб очилгач кейинги босқичга чиқиш учун мезбонлар камида яна битта гол уришлари ва дарвозалари дахлсизлигини сақлашлари лозим эди. Бу вазифани самарқандлик футболчилар биринчи бўлимнинг ўзида уддаламоқчи бўлдилар шекилли, асосий эътиборни ҳужумга қаратишди. Пойтахтлик футболчилар эса қарши ҳужумларда яхши ўйин кўрсатишди. Бўлим тугаши арафасида ҳужумга ўтган меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Арам Восканян бош билан Ғаниев дарвозага жойлади. 1:1.

Ушбу натижа ҳеч қанақасига майдон эгаларини қониқтирмасди. Шу сабаб иккинчи бўлимда мезбонлар мураббийи ҳужум чизиғини кучайтиргач, «Динамо» ҳужумкорлиги янада ошди. Шу куни анча фаол бўлган Илҳом Юнусов, Александр Крикливий, Девид Ония сингари футболчиларда гол уриш учун жуда қулай вазиятлар юзага келганди, аммо шу куни омад меҳмонлар томонида бўлди. Эътироф этиш керакки, меҳмонлар натижа учун курашда ҳам ҳеч нарсадан тоймадилар. Иккинчи бўлимда улар ижросида бир неча маротаба очиқчасига вақт чўзишлар кузатилди.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари остида ўйин сўнгигача ҳужумларни тўхтатмаган майдон эгалари ниҳоят ўйин сўнгида ғалаба келтирувчи голни киритдилар. «Локомотив» ҳимоячилари ўз жарима майдонларида Крикливийни қўполлик билан тўхтатиб қолишди ва учрашув бош ҳаками 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўпга яқинлашган Сирож Сайфиев Азиз Ашуровни «дуэл»да доғда қолдирди. 2:1.

Қўшиб берилган дақиқаларда тўп киритилгач, яна бир гол киритиш ва қўшимча бўлимларда ўйнаш учун кўҳна шаҳар вакиллари тўлиқ ҳужумга ўтишди. «Темирйўлчилар» эса аксинча ҳисобни сақлаб қолиш учун бутун жамоа бўлиб ҳимоя қўрғонидан ўрин олишди ва ушбу натижани сақлаб қолишди. Кичик ҳисобдаги ғалаба ҳам «Динамо»нинг мусобақадаги иштирокини таъминлай олмади ва жамоа турнирдаги иштирокини чорак финалдаёқ тўхтатишига мажбур бўлди. «Локомотив» эса икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўлланма олди.

Ўзбекистон кубоги, чорак финал жавоб ўйини.

26 июн (шанба)

«Динамо» – «Локомотив» 2:1 (1:1)

Самарқанд. 4954 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин – 8,8; Б.Норсафаров – 9,0; Р.Шояхметов – 8,6; З.Қодиров – 9.

Голлар: Д.Ония (13), С.Сайфиев (90+3-пен.) – А.Восканян (43).

«Динамо»: Т.Ғаниев, Д.Ония, О.Турсунов (И.Ахмедов, 63), А.Бозоров, С.Мустафоев, С.Акрамов, Т.Қобилов (Ҳ.Раҳмонов, 71), И.Юнусов, С.Сайфиев, Д.Краев (А.Крикливий, 46), Ж.Ирисметов.

«Локомотив»: А.Ашуров, Е.Гоголь, К.Махарадзе, Т.Айзатулов, Д.Раҳматуллаев, Д.Жабборов, Р.Р.Аъзамов (Ф.Усмонов, 82), М.Умрзоқов (Р.М.Аъзамов, 90+5), Б.Йўлдошев, О.Навкаров (Л.Абдуқодиров, 70), А.Восканян.

Огоҳлантиришлар: Д.Ония (73), А.Крикливий (85) – А.Восканян (15), Е.Гоголь (52), Ф.Усмонов (84).

Назоратчи: Г.Имомов.

Ўқилди (марта): 2284. Киритилган сана: 2010-06-26 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

БизСенБиланСирож
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Дамир Темиров
Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

13.10 Эркинжон Турдимов «Динамо» жамоасини Суперлига йўлланмаси билан табриклади
05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.