Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
3:1

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 32 57-29 63
2 Машъал 32 54-27 63
3 Истиқлол 32 52-33 57
4 Сурхон 32 62-36 53
5 Динамо 32 42-26 52
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Норин 32 24-61 21
9 Орол 32 30-78 20

ПРО-ЛИГА - 2018

36-тур Машъал 4-1 Андижон
36-тур Истиқлол 3-0 Орол
36-тур Хоразм 0-0 Шўртан
36-тур Динамо 3-1 Норин
35-тур Шўртан 3-2 Сурхон
35-тур Норин 1-3 Машъал
35-тур Андижон 2-1 Истиқлол
35-тур Орол 1-3 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Ўзбекистон кубоги

ВИКТОР ЖАЛИЛОВ: «ИМКОНИЯТЛАР ҲАЛИ ҲАМ ТЕНГ»

Рукн: Янгиликлар » Ўзбекистон кубоги

«Динамо» – «Навбаҳор» жамоалари ўйини ниҳоясига етгач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашишди. Дастлаб, журналистлар саволларига меҳмонлар устози Виктор Жалилов жавоб берди.

Виктор Жалилов («Навбаҳор» бош мураббийи):

- Бугун ўйингоҳга йиғилган мухлислар томошабоп футболдан баҳраманд бўлишди. Айниқса, иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этди. Мезбонларда бўлгани каби, бизда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо менимча омад бугун рақибларимиз томонида эди. Шогирдларим ўйинига келсам, улар ёмон ўйин кўрсатишгани йўқ, уларга тажриба етишмади холос.

- Бугун «Динамо» каби «Навбаҳор» ҳам бир қатор асосий таркиб футболчилари ўрнига ёшларни майдонга туширди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу ўйинда 2-3 та футболчига ўйин беришни лозим топдик. Чунки уларнинг ўйин амалиётлари кам эди. Қолаверса, чемпионатда ўйинлар зич график асосида бўлаётганлиги учун айрим футболчиларимиз бетоб, айримлари эса жароҳат олганлар. Масалан, Микола Павленко, Акмал Холмуродов сингари футболчилар жароҳатларидан тўлиқ фориғ бўлганлари йўқ. Шунинг учун бугун кўзлаган футболчиларимни майдонга туширишни лозим деб топдим.

- Виктор Романович, умуман олганда жамоа олдида Кубок ўйинларида қандайдир натижага эришиш мақсади қўйилганми?

- Албатта. Мақсад бўлмаса ўйнашдан не ҳожат. Бизнинг олдимизга аниқ мақсад қўйилмаган бўлсада, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб имкон қадар муваффақиятли иштирок этиш кўзланган.

- Бугунги «Навбаҳор»нинг кичик ҳисобдаги мағлубиятидан кейин жамоангизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Имкониятлар ҳар икки жамоада ҳам тенг. Яъни 50/50.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Ўқилди (марта): 1687. Киритилган сана: 2010-06-10 15:18:27.

Навбатдаги ўйин

мавсум якунланди
«Динамо»
«Динамо» стадиони
мавсум якунланди

Фото-галерея

Динамо ФК ва мухлислар 2016
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Ифторлик.Мехрибонлик уйи билан учрашув
Динамо-2013

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.02 Эркинжон Турдимов Самарқанд футболида қандай ишларни амалга оширмоқда?
16.02 «ДИНАМО» «ҚЎҚОН-1912»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
14.02 «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 3:0
12.02 «ДИНАМО» «БУХОРО» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
10.02 «ДИНАМО» БИР КУНДА ҚОЗОҒИСТОН КЛУБИ ВА «МАШЪАЛ» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
08.02 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2
05.02 «ДИНАМО» ТОШКЕНТДА «БУНЁДКОР» ВА «БУХОРО» БИЛАН ЎЙНАЙДИ
02.02 «ДИНАМО» «НАСАФ» БИЛАН ҚАРШИДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ
01.02 «ДИНАМО» НАВОИЙДА «ҚИЗИЛҚУМ»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
01.02 ВОҲИД ШОДИЕВ «ДИНАМО» КЎРИГИДА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.