Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Клуб хабарлари

Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»

Рукн: Янгиликлар » Клуб хабарлари

Суперлиганинг дастлабки икки турида «Динамо» жамоаси ўтган йилги чемпион «Пахтакор» ва вице-чемпион «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди. Навбатдаги баҳсда эса жамоамиз турнир пешқадами бўлиб турган «Қизилқум»га қарши майдонга тушади. Ўтган икки баҳс ва 3-тур ўйини олдидан «Динамо» бош мураббийи Предраг Роган клуб матбуот хизмати орқали мухлисларга фикрларини етказди.

«Чемпионатнинг дастлабки икки турида бизни қандай қийин ўйинлар кутиб турганини яхши билардик, чунки рақиблар – чемпион ва вице-чемпион эди.

Бу ўйинлар бизни кўпроқ руҳлантирди ва шуни айтишни истардимки, рақибимиз ким бўлишидан қатъи назар, ҳар бир ўйинга тўлиқ куч билан тайёргарлик кўрамиз. Албатта, ўтган икки ўйинда биз яхшироқ натижани кутган эдик, аммо вазиятга реал ёндашиш лозим. Ўйинларда яхши вазиятларимиз кўп бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Футболда эса бунинг учун рақиб сени жазолаши аниқ. «Пахтакор» ва «Сўғдиёна»дек тажрибали жамоалар эса ўз вазиятларидан фойдаланмай қўйишмайди. Биз тўлиқ янги жамоамиз, ҳали вақт керак, сабр билан кўп ишлашимиз лозим. Ўтган икки турда кучли жамоаларга қарши ўйинда, исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик. Таркибимиздаги жуда кўп футболчилар «Динамо» либосини кийишга муносиб эканликларини кўрсатишди. Уларнинг аксарияти ёш, ҳали Суперлига ўйинларида ўйнаш тажрибаси керак. Муҳими, футболчилар ўз устида ишлаб, «Динамо» учун бор кучларини сарфлаб, виждонан ишлашмоқда, тажриба эса ўйиндан-ўйинга ошаверади. Аксарият ўйинчиларга эса майдонда кўпроқ имконият бериб, улар ҳам жамоани кучайтириш учун таклиф этилганини исботлаш лозим.

«Динамо» мухлисларига ўтган икки турдаги қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ҳар бири – бир бўлагимиз. Чунки «Динамо»дек жамоанинг мухлислари билан ҳаммаси осонроқ кечади. Қўллаб-қувватлаш учун раҳмат, балли йигитлар! «Динамо» учун бирга, олға!», - дейди Предраг Роган «Динамо» клуби расмий сайтига.

Маълумот учун, «Динамо» Суперлига 3-турида 17 март, пайшанба куни Суперлига пешқадами бўлиб турган «Қизилқум»га қарши саф тортади.

Ўқилди (марта): 242. Киритилган сана: 2022-03-14 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Гол
Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019.
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur.
Динамочилар

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди
19.02 «Динамо» Грузия клубини мағлубиятга учратди
05.02 «Динамо»нинг Туркиядаги йиғин доирасидаги рақиблари маълум
25.01 «Динамо» босниялик форвард билан шартнома имзолади
08.01 Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи
05.01 «Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2022. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.