Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Клуб хабарлари

Сергей Лушчан: «Динамо»нинг таклифи менга ҳаммасидан кўра қизиқарлироқ туюлди»

Рукн: Янгиликлар » Клуб хабарлари

Самарқанднинг “Динамо” клубига Сергей Лушчан бош мураббий этиб тайинлангач, мутахассис sports.uz сайтига интервью берди.

- Сергей Иванович, “Динамо”га бош мураббий этиб тайинланганингиз билан табриклайман. Айтинг-чи, “Динамо” варианти қандай пайдо бўлди?

- Бу савол менга эмас, раҳбариятга берилса яхшироқ бўларди. Фақат шуни айтишим мумкинки, менга қўнғироқ қилиб, таклиф қилишди. Бор гап шу.

- Барибир ушбу таклиф сиз учун айни муддао бўлди, шундай эмасми? Сизда бошқа вариантлар ҳам бормиди?

- Нега бўлмасин, албатта бор эди. Аммо “Динамо”нинг таклифи менга ҳаммасидан кўра қизиқарлироқ туюлди. Чунки раҳбарият клуб олдига жиддий вазифаларни қўйган. Устига-устак, охирги пайтларда мураббийлик ишимни ҳам соғиниб қолгандим. Фаол мураббийлик фаолиятига қайтиш истаги менда устунлик қилди.

- Гапингиз рост, чиндан ҳам анча вақт сизни мураббий вазифасида кўрганимиз йўқ. Сизда про-лигадан ташқари Суперлига иштирокчилари томонидан ҳам таклифлар мавжудми?

- Табиийки, коронавирус туфайли анча вақт мураббийлик ишидан четда қолиб кетдим. Бу фаол мураббийлик фаолиятидан узоқлашганимнинг асосий сабабларидан биридир. Тўғри, менда бир-иккита вариантлар йўқ эмасди. Лекин коронавирус сабаб ўша вариантлар ҳам ўз-ўзидан йўққа чиқди. Пандемия барча режаларимни ўзгартириб юборди.

- Сергей Иванович, “Динамо”да Суперлигага қайтиш учун имкониятлар борми: таркиб, моддий жиҳатдан ва иштиёқ борасида?

- Ўйлайманки, бу ерда кучлилар лигасига чиқиш учун ҳамма шарт-шароитлар мавжуд. Жумладан, клубнинг молиявий имконияти ҳам чакки эмас. Қолаверса, бўлажак жамоамнинг иштирокидаги ўйинларни кузатдим. Гарчи ўша учрашувларда натижа зўр бўлмаса-да, “Динамо” менда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Тайинланганимдан ҳеч қанча вақт ўтмай, умумий машғулот ўтказишни бошлагандик. Буни қарангки, аксига олиб яна ўша коронавирус туфайли карантин эълон қилинди. Футболчиларнинг бундан қандай тарвузи қўлтиғидан тушганини кўриш мени ҳам ғалати қилиб юборди. Беш кун шуғуллансанг ва чемпионат давом эттирилишини кутсанг-у, вазият бундай тус олса ғалати бўлар экан. Лекин нима ҳам қила олардик, тартиб қоидага риоя қилиш керак. Йигитлардаги иштиёқ жуда юқори эканлигини айтишим даркор. Уларнинг кўзларига боқиб ўйинлар тезроқ бошланиши, Суперлига йўлланмаларидан бирини қўлга киритиш учун курашишга ташна эканликларини кўрдим. Умид қиламанки, якунда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади.

- Нима деб ўйлайсиз, Суперлигага йўл олишда қайси жамоалар “Динамо”га жиддий рақобат ҳосил қилишлари мумкин?

- Ҳозир бу масалада бир нарса дейиш қийин. Чунки биринчилик бошланганидан сўнг ҳали ҳеч қанча тур ўтказилмади. Шундай экан, ҳар бир жамоа кейинчалик йўлланмалар учун Суперлигага чиқиш мақсадида даъвогарлик қилиши мумкин. Умуман айтганда, барча жамоалар бизга жиддий рақиблик қилишади. Агар Суперлигани кўзласангиз ҳар қандай рақибни ютишингиз керак бўлади. Чемпионат давом эттирилаверсин, кимлар бунга даъвогарлик қилишини билиб оламиз. Ҳозир эса бу масала юзасидан фикр билдиришга эрта. Ўз-ўзидан Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилишимизни айта олишим мумкин холос.

- Нима деб ўйлайсиз, “Динамо” сизнинг фаолиятингизда қандай роль ўйнаши мумкин?

- Мураббийнинг фаолиятида ўзи ишлаган ҳар қандай клуб асосий роль ўйнамасдан қолмайди. Жумладан, “Динамо”нинг менинг фаолиятимда ўзига хос аҳамият касб этиши аниқ. Мураббийлар ўз ишига садоқат билан ёндашадилар. Мен ҳам шундай мутахассислар жумласиданман. Ишимни юзаки бажариб, шартномадаги пулларни қуртдек санаб олишни ёқтирмайман. Устига-устак, мураббий учун қайси клубни бошқармасин, ўша жамоа худди ўз уйидагидек бўлиб қолади.

- “Динамо” устози сифатида режаларингиз қандай?

- Мен бу ерда атига иккинчи кунни ўтказяпман холос. Йигитларнинг ҳатто айримларининг исмларини ҳам билмайман. Шундай экан, режалар ҳақида нима дейиш мумкин?! Асосийси вазифа белгилаб берилган, фақат енг шимариб ишлаш керак холос. Менда бундан бошқа режа йўқ. Таркибдаги футболчилар ҳам менда ёмон таассурот қолдиришмади. Бошқа бирор нимани қўшимча қила олмайман. Ўйинлар бошланаверсин, кейинчалик бу хусусида сиз билан бафуржа гаплашишим мумкин.

Sports.uz

Ўқилди (марта): 1407. Киритилган сана: 2020-07-14 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Динамо-2019. Тақдимот маросими. Бобур Қосимов
Ёш футболчиларни такдирлаш
Dinamo - Xujand 2:2 / 2018 yil 20 aprel
Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019.

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.