Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Клуб хабарлари

Эркинжон Турдимов «Динамо» жамоаси билан учрашди

Рукн: Янгиликлар » Клуб хабарлари

Бугун, 12 сентябрь куни “Динамо” футбол клуби қароргоҳида Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов, клуб ҳомийлари ва раҳбарияти ҳамда “Динамо” жамоаси иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Хабарингиз бор, мавсумнинг дастлабки қисмини муваффақиятли ўтказган “Динамо” жамоаси иккинчи даврани муваффақиятсиз бошлади. Кетма-кет мағлубиятлар нафақат мухлисларни балки клуб раҳбариятини ҳам эътиборидан четда қолаётгани йўқ.

- “Динамо” жамоасининг Суперлига иккинчи даврасида қайд этаётган натижаси ва бугунги вазиятини яхши деб бўлмайди. Буни мен каби сиз футболчилар ва мураббийлар ҳам яхши тушуниб турибсиз. Бугун сиз билан учрашувдан мақсад сўнгги мағлубиятларни таҳлил қилиш, кимнидир хафа қилиш ёки айбдорга чиқариш эмас, очиқ суҳбат шаклида гаплашиб олиб, вазиятни ўнглаш учун муаммоларни тинглаш, қўлдан келганча ёрдам бериш, сизларни қўллаб-қувватлашдир” – дея сўзлади Эркинжон Турдимов.

“Ҳеч кимга сир эмас, аксарият шаҳар ва вилоят клубларида бор бўлган йирик ҳомий ташкилоти бизда йўқ. Аммо, Самарқандда футболнинг фидоий ва жонкуяр ҳомийлари бор. Шу боис “Динамо”ни халқ жамоаси дейиш мумкин. Сўнгги мағлубиятлар туфайли ҳомийларнинг қўли бироз совугандир, аммо ҳозир шундай муҳим паллаки, барчамиз вазиятни яхшилашимиз шарт. Тез кунларда “Динамо” клуби олдидаги молиявий ҳолатни бартараф этамиз, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Кетма-кет муваффақиятсизликлардан кейин жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев кечирилмас мағлубиятлар бўлганлигини айтиб, мендан истеъфога чиқишга рухсат сўради. Аммо биз рад этдик, мураббийларга, футболчиларга ишонч билдиришда давом этишимизни билдирдик. Биз ҳеч ким билан хайрлашмоқчи эмасмиз. Сабаби, мавсум бошидаги қийин паллада айнан Даврон Файзиев қўл остидаги сиз футболчилар билан биринчи даврани муваффақиятли ўтказгандик. Мухлисларнинг фикридан ҳам хабарим бор. Футболда омадсизликлар туфайли, мағлубиятли давр ҳам бўлишини барчамиз биламиз, тушунамиз. Барчаси ўз қўлимизда, ортга йўл йўқ. Энди сўнгги ўйинлардаги омадсизликларни буткул унутиб, яхши ва ишчан кайфиятда тайёргарлик кўриб, минглаб мухлисларни хурсанд этиш учун бор куч ва имкониятни сарфлаш керак. Ишонаманки, чемпионатдаги ҳозирги қийин вазиятдан ҳам барчамиз бир жамоа бўлиб, чиқиб кета оламиз” – деди вилоят ҳокими.

Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев, клуб бош менежери Илҳом Шарипов ва футболчилар фикри билан ҳам қизиқди. Учрашув якунида жамоани руҳан қўллаб-қувватлаб, кейинги ўйинларда омад ва зафарлар тилади.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 1197. Киритилган сана: 2019-09-12 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур
Динамо - Локомотив 2-1 / 2019, 12-тур
Насаф-Динамо
Динамо. 2000 йилги таркиб.

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.