Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 26-ТУР
30.11.2019
«Насаф»
«Қарши» стадиони
1:2

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Клуб хабарлари

Даврон Файзиев: “Динамо”да юлдуз футболчи йўқ, аммо меҳнаткаш жамоа бор”

Рукн: Янгиликлар » Клуб хабарлари

Суперлига 8-тури доирасидаги “Динамо” – АГМК учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди. “Динамо” устози матбуот анжумани олдидан оғиз очиб, ўйин борасида тўхталди.

- Аввало, барчани Рамазон ойи ва “9 май - Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан табриклайман. Ўйин курашларга бой бўлди ва тенгкурашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда иссиқ ҳаво икки жамоага ҳам таъсир қилди. Иккинчи бўлимда эса биз натижа учун ўйнадик. АГМКга ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, бугун “Динамо” ғалабага ҳақли эди, деб ўйлайман. Яъни, ўйин ва вазиятлар борасида биз устунроқ эдик. Биз турнир жадвалида юқорилаган бўлсак-да, жўжани кузда санаймиз. Биз жадвалда тасодифан кўтарилмаётганлигимизни исботлашимиз керак. Мени қувонтираётгани, мавсум бошланиш арафасида “Динамо” ҳақида салбий фикрлар янграётган эди, бугунга келиб эса футбол оммасини фикрини ўзгартира олдик, биз ҳақимизда ижобий фикрлар айтилаяпти. Бугунги матбуот анжумани якунидан сўнг, биз бу баҳс ҳақида унутамиз ва эртадан кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Чинданам, сафимизда жароҳат олган футболчилар рўйхати кичик эмас. Сардоримиз Акмал Холмуродов, Сирож Ҳамроев, Отабек Нарзуллаевларда жароҳат бор. Амиржон Сафаров, Аббос Шодмонов сафга қайтди, Ҳакимхон Аъламхонов ҳам дисквалификациядан қайтди. Жароҳат олганлар сафини ёшлар ва захирадагилар билинтирмасликка интилмоқда. Масалан, ёшларимиз сафида бўлган Жасур Уринов “Андижон” ва АГМКга қарши ўйинларда дебютига қарамай, ёмон ўйнамади. Таркибдаги барча учун имконият берилади, қачонлиги эса вазиятдан келиб чиқилади.

Жамоамиз футболчиларини жуда яхши биламан. Ғалабалар кетидан йигитлармизнинг оёғи ердан узилишига йўл қўймайман. Уларга доим уқтириб келаман, ким эдингу, ким бўлдинг, олдинга ҳар бир қадам қўйганингда, кечаги кунингни эсла деб. Агар бирор футболчимни осмонда юрганлигини кўрсам, демак у тезда жамоадаги ўрнини йўқотади. Футболчининг ўзгаришини унинг машғулотдаги ҳаракати, кўчадаги юриши, саломлашишидан сезса бўлади. Шу боис, футболчиларимдан доим оддийликни сўрайман ва оёғи ердан узилишига йўл қўймайман. “Динамо”да ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қила оладиган юлдуз футболчи йўқ, аммо меҳнаткаш жамоа бор. Биз мана шу қора меҳнатимиз эвазига ўйнашда давом этамиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Ўқилди (марта): 868. Киритилган сана: 2019-05-12 13:13:46.

Навбатдаги ўйин

Мавсум тугади
«Динамо»
«Динамо» стадиони
таътил

Фото-галерея

Динамо-Пахтакор. 3-тур.
Амиржон Сафаров. Гол
Динамо
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

03.06 Про лига формати ўзгаради, жамоалар Ўзбекистон кубоги йўлида рақобатлашади
12.03 «Динамо» сўнгги тайёргарликларни Самарқандда олиб боради
10.03 «Динамо» «Бунёдкор»нинг аралаш таркибини мағлуб этди
09.03 «Динамо» янги мавсумни 17 март куни Самарқандда бошлайди
08.03 Азамат Алланиёзов «Динамо» билан шартнома имзолади
06.03 «Динамо» учинчи назорат баҳсида ғалаба қозонди
02.03 Назорат учрашуви. «Динамо» «Рубин»ни мағлуб этди
01.03 «Динамо» жамоаси Тошкентда йиғин бошлади
18.02 Назорат учрашуви. «Динамо» «Шўртан» билан дуранг ўйнади
17.02 «Динамо» «Шўртан»га қарши назорат учрашуви ўтказади

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.