Барча жамоалар сингари «Динамо» клуби ҳам янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлади.
12 январь, жума кунидан бошлаб «Динамо» Самарқанддаги қароргоҳида 2018 йилги мавсум тараддудига киришди. Ўқув машғулот йиғини доирасида мураббийлар асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратишмоқда.
2017 йилги мавсумдан кейин шартномаси ўз ниҳоясига етган бир қатор футболчилар жамоани тарк этишди. Жумладан, черногориялик легионер Аднан Ораховац, молдовалик легионер Раду Рогак, шунингдек ижара асосида тўп сурган Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Саиджамол Давлатжоновлар жамоани тарк этишди. «Динамо» клуби ушбу футболчиларнинг кейинги фаолиятида омад тилаб қолади. Янги мавсум олдидан жамоа таркибида яна ўзгаришлар қилиниб, таркибни кучайтириш режалаштирилган. |