Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Клуб хабарлари

АБДУЖАМОЛ ИСРОИЛОВ: «НЕФТЧИ»ГА ҚАЙТГАН БЎЛСАМДА, «ДИНАМО»ДАН МИННАТДОРМАН»

Рукн: Янгиликлар » Клуб хабарлари

Олий Лига баҳслари бошланмасидан олдин «Динамо» сафига «Нефтчи»дан ижара асосида қўшилган фарғоналик Абдужамол Исроилов жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчилардан бири сифатида мухлислар эътиборига тушди. Яқинда Самарқанддан яна Фарғонага қайтган 21 ёшли футболчи билан суҳбатлашдик.

- Абдужамол, иккинчи давра олдидан «Нефтчи»га қайтдингиз. Ярим мавсум «Динамо»да тўп суриб, қандай таассуротлар қолди?

- Таассуротларим албатта яхши. Айнан Самарқандда футболчи сифатида илк бор Олий Лига ўйинларида майдонга тушдим. «Динамо» менга бундай имкониятни бергани учун бир умр миннатдорман. Самарқандда жамоамиз бир оилага айланганди. Футболчилар ва мураббийлар штаби ҳам ўз ишини усталари эди. Қолаверса, Самарқанд шаҳри ҳам менга жуда ёқди. Бу шаҳарга ўрганиб қолгандим. Қисқа қилиб айтганда, Самарқанд менинг иккинчи уйимга айланиб қолади. «Динамо» ҳам доим юрагимда қолади.

- Йил бошида «Динамо»га ким таклиф этганди?

- «Нефтчи»да йиғинда иштирок этиб, ҳали асосий таркибга кира олмагандим. Ўтган йили ўринбосарлар сафида тўп сургандим. Шунга қарамай, йил бошида Илҳом ака Шарипов мени «Нефтчи»дан ижарага олиб, Олий Лигада дебют қилишимга сабаб бўлди. Ҳамма ўйинларда менга ишонч билдириб, асосий таркибга туширди. Шунга яраша мен ҳам барчани ишончини оқлаш учун интилдим. Илҳом ака Шарипов ёшларга ишонч билдиришдан қўрқмайди. Тажрибасиз бўлсамда менга ишонч билдирди. Натижада Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига ҳам чақирилдим. Қолаверса, самарқандлик футбол мухлисларига ҳам миннатдорчилик билдираман. Уларни қўллаб-қувватлаши ўзимга бўлган ишончни орттирди. «Нефтчи»га қайтаётган бўлсамда, «Динамо» ҳам доим қалбимда қолади, бу жамоадан миннатдорман.

- «Нефтчи»га сизни Вадим Абрамов таклиф этдими?

- Йўқ, тўғриси айтсам, клуб раиси Тоҳир ака Копадзе ва спорт директории Шерзод Раимжоновлар таклиф этишди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида БААда Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраяпмиз. 20 июлдан кейин «Нефтчи» ихтиёрига қайтаман. Вадим Абрамов бошчилигида тажрибали футболчилар йиғилмоқда. Умид қиламанки, иккинчи даврада «Нефтчи» сафида яхши ўйинларимиз билан Фарғона аҳлини хурсанд эта оламиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 1541. Киритилган сана: 2017-07-13 10:56:39.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Мухлислар Илхом Шарипов билан
Динамо - Бунёдкор 1-2 / 2019
Динамо-2019. Тақдимот маросими.
Ислом Шарипов, 2016, сентябрь

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.