Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 26-ТУР
30.11.2019
«Насаф»
«Қарши» стадиони
1:2

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Клуб хабарлари

«ДИНАМО»: ЭНГ ЯХШИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Рукн: Янгиликлар » Клуб хабарлари

«Динамо» жамоаси муддат аввал Олий Лига йўлланмасини қўлга киритгач, Самарқанддаги сўнгги ўйиндан кейин аксарият футболчи ва мухлислар тақдирланишди.

Жумладан, жамоанинг тажрибали ҳимоячиси, бутун мавсум давомида ёшларга ўрнак бўла олган Алексей Николаев клуб томонидан «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топилди. Футболчига совринни Самарқанд вилоят Футбол Федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев топширди.

Биринчи Лигада энг кўп ўйин ўтказиб, энг кам гол (19) ўтказган Михаил Наумов «Энг яхши дарвозабон» деб эътироф этилди. Моҳир посбонга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғани Самарқанд вилоят «Динамо» Спорт Жамияти раиси Сервер Осмонов топширди.

«Динамо» жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси Амиржон Сафаров жорий мавсумда мавсумнинг кашфиётларидан бири бўлди. Сафаров чемпионат давомида «Динамо»нинг ғалабаларига катта ҳисса қўшиб, 23 та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилардан бири бўлди. Айнан шу боис, у «Динамо»нинг 2016 йилдаги «энг яхши тўпурари» фахрий ёрлиғи ҳамда соврини билан тақдирланди. Унга совғани «Бунёдкор» ҳужумчиси Баҳодир Насимов топширди.

2016 йилги мавсум давомида «Динамо» жамоасини хоҳ уйдаги, хоҳ сафардаги ўйинларида ашаддий мухлис Шавкат Бурҳонов севимли жамоасини қизғин қўллаб-қувватлаб, мухлисларга ўрнак бўла олди. Фидойиликка жавобан ашаддий ишқибоз «Динамо» клуби томонидан «Йилнинг энг жонкуяр мухлиси» деб топилиб, фахрий ёрлиқ ва «Динамо» клуби футболчилари дастхати туширилган тўп билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимидан фотожамланмани «Галерея» бўлимидан томоша қилишингиз мумкин.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 1733. Киритилган сана: 2016-11-10 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Мавсум тугади
«Динамо»
«Динамо» стадиони
таътил

Фото-галерея

Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019. Davron Fayziev va Ilhom Sharipov
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. Azimov va ...

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

06.06 «Динамо» 10 июндан машғулотларга киришади
05.06 Про лига баҳслари 3 июль санасидан старт олади: 1-турда "Нефтчи" - "Динамо"
04.06 Тачмурод Агамуродов «Динамо» клубини тарк этди
03.06 Про лига формати ўзгаради, жамоалар Ўзбекистон кубоги йўлида рақобатлашади
12.03 «Динамо» сўнгги тайёргарликларни Самарқандда олиб боради
10.03 «Динамо» «Бунёдкор»нинг аралаш таркибини мағлуб этди
09.03 «Динамо» янги мавсумни 17 март куни Самарқандда бошлайди
08.03 Азамат Алланиёзов «Динамо» билан шартнома имзолади
06.03 «Динамо» учинчи назорат баҳсида ғалаба қозонди
02.03 Назорат учрашуви. «Динамо» «Рубин»ни мағлуб этди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.