6 сентябрь куни Қарши шаҳридаги Марказий стадионда «Динамо» жамоаси «Насаф» меҳмони бўлди.
Ушбу баҳс ҳар икки жамоа учун навбатдаги тур олдидан тайёргарлик доирасида ўтказилди. Учрашув биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Фақатгина иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасида ўйинни бошқариб бораётган ҳакам томонидан «Динамо» жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланди. Жарима тўпини бехато амалга оширган Сўҳроб Неъматов ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб ўтди, 1:0.
Орадан 5 дақиқа ўтиб, "Насаф" жамоасининг моҳир ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Учрашувда бошқа голлар киритилмади.
«Насаф» (Қарши) – «Динамо» (Самарқанд) - 2:0 (0:0)
Голлар: С.Неъматов пен, Ҳ.Каримов 86. |