Тошкентдаги йиғинлардан кейин ҳозирда Самарқандда мавсумга сўнгги тайёргарликларни олиб бораётган «Динамо» жамоамиз куни кеча миллий чемпионат олдидан сўнгги назорат баҳсида майдонга тушди.
Тачмурад Агамуродов қўл остидаги «Бухоро» клуби билан ўтказилган учрашув ҳар икки томоннинг келишувига биноан нейтрал майдон Навоий шаҳридаги стадионда ўтказилди. Қизиқарли кечган учрашув деярли тенгкурашлар остида ўтди. Фақатгина ўйиннинг 77-дақиқасида заҳирадан майдонга тушган Жамшед Ҳасанов «Бухоро»га ғалаба келтирувчи голни келтирди.
Назорат учрашуви. 24 февраль
Навоий шаҳри, «Ёшлик» стадиони.
«Динамо» - «Бухоро» - 0:1
Гол: Жамшед Ҳасанов, 78.
«Динамо»: А.Мельничук, А.Клецков, А.Рисқуллаев, Н.Санақулов, А.Бозоров, А.Холмуродов, М.Колядин, С.Сайфиев, В.Кликевич, Т.Мирзаев, А.Набиев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: И.Михайлов, А.Бобожонов, Т.Дадашев, С.Атаев, Ю.Суюнов, К.Шарофутдинов, Ф.Абдусалимов.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» янги мавсумнинг дастлабки турини 2 март куни Фарғонада «Нефтчи»га қарши ўтказади. Самарқанддаги чемпионатнинг очилиш учрашуви эса 9 март куни Олий лига дебьютанти «Гулистон»га қарши бўлиб ўтади. |