Олий лига клублари иккинчи даврага футболчиларни рўйхатга қўшиш учун 10 август сўнгги кун ҳисобланарди. Айнан ушбу сўнгги муддатда «Динамо» ўз сафига янги футболчини қўшиб олди.
Биринчи даврада «Сўғдиёна» жамоасининг етакчи футболчиларидан бири бўлган Иброҳим Раҳимов иккинчи даврани «Динамо» сафида бошлайдиган бўлди. Ушбу ҳужумкор ҳимоячи 10 август куни ПФЛда «заявка»дан ўтказилди.
Энди Иброҳим Раҳимов жорий йил якунигача «Динамо» сафида ҳаракат қилади. Аслида бу футболчи иккинчи давранинг дастлабки турларида «Динамо»да ўз дебьютини ўтказиши керак эди, бироқ шахсий муаммолари сабаб клуб ихтиёрига кечроқ қўшилди. |