«Пахтакор» ва «Навбаҳор» жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларимизга танилиб улгурган моҳир ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов жорий мавсум аввалида «Насаф» билан шартнома имзолаганди. Аммо футболчи қаршиликлар сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагач, иккинчи даврани бошқа жамоада бошлаши ойдинлашди.
Раҳматулло Бердимуродов ҳозирда жамоамиз сафига келиб қўшилган. Футболчи иккинчи даврани «Динамо» сафида бошлаши кутилмоқда. Бердимуродов ҳозирда Аҳмад Убайдуллаев қўл остида «Динамо» машғулотларига киришган.
Эслатиб ўтамиз, Раҳматулло Бердимуродовнинг олдида фаолиятини Ғузорнинг «Шўртан» ва Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаларида давом эттириш вариантлари ҳам бор эди. |