Ўтган мавсумда «Андижон» жамоасидаги чиройли ўйинлари билан мухлис ва мутахасислар назарига тушган қирғизистонлик футболчи Карим Израилов куни кеча «Бунёдкор» футболчиси сифатида таништирилганди.
Сешанба куни эса «Динамо» матбуот хизмати томонидан ўтказилган катта учрашувда Карим Израилов «Динамо» футболчиси сифатида таништирилди.
Ўз вақтида Финландия, Болгария чемпионатида тўп сурган Карим Израилов 2011 йилги мавсумни «Бунёдкор»дан «Динамо»да ижара асосида ўтказадиган бўлди. |