Хабарингиз бор, 2010 йил декабрь ойида Олий лиганинг янги мавсуми учун қуръа ташланганди. Пайшанба куни ЎзПФЛ дастлабки турлар учун ўйинлар санасини эълон қилди. Бунга кўра, жорий йилги миллий чемпионатимиз 5 март куни старт оладиган бўлди.
Биринчи кунги баҳсларда 4 учрашув ўтказилса, эртасига 2 та ўйин ўтказилади. Яна бир учрашув эса душанба куни бўлиб ўтади. Демак, илк тур ўйинларига кўра, «Динамо» жамоаси 5 март шанба куни Жиззахда «Сўғдиёна» меҳмони бўладиган бўлди.
Орадан бир ҳафта ўтиб, 12 март куни эса Самарқандда чемпионат байроқлари кўтарилади. Шу куни шаҳримиздаги очилиш учрашувида «Динамо» «Бухоро» жамоасига қарши майдонда саф тортади. Учинчи тур учрашувини эса яна орадан бир ҳафта ўтиб, 19 март шанба куни Муборакда маҳаллий «Машъал» жамоасига қарши ўтказамиз. |