Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
3:1

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 32 57-29 63
2 Машъал 32 54-27 63
3 Истиқлол 32 52-33 57
4 Сурхон 32 62-36 53
5 Динамо 32 42-26 52
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Норин 32 24-61 21
9 Орол 32 30-78 20

ПРО-ЛИГА - 2018

36-тур Машъал 4-1 Андижон
36-тур Истиқлол 3-0 Орол
36-тур Хоразм 0-0 Шўртан
36-тур Динамо 3-1 Норин
35-тур Шўртан 3-2 Сурхон
35-тур Норин 1-3 Машъал
35-тур Андижон 2-1 Истиқлол
35-тур Орол 1-3 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Биринчи Лига

«ДИНАМО»НИНГ МАВСУМДАГИ КЕТМА-КЕТ ОЛТИНЧИ FАЛАБАСИ

Рукн: Янгиликлар » Биринчи Лига

Биринчи Лига 8-тури доирасида Самарқандда «НБУ-Осиё» жамоасини қабул килган «Динамо» мавсумдаги кетма-кет 6-ғалабасини тантана қилди.

Учрашув олдидан Илҳом Шарипов майдонга тажрибали футболчилар - ҳужумчи Алишер Холиқов ва ҳимоячи Алексей Николаевнинг хизматидан фойдалана олмаган бўлсада, уларнинг ўрнига асоси ёшлардан иборат жамоага ишонч билдирди ва бу таваккал ўзини оқлади.

Баҳсни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 1-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтдаёқ ҳисобни очишди. Ёш яримҳимоячи Жонибек Кўчимов меҳмонлар ҳимоячиси ва дарвозабонининг тушунмовчилигидан унумли фойдаланиб, мавсумдаги илк голи билан ҳисобни очди, 1:0.

Голдан руҳланган вакилларимиз ҳужумкорликни тўхтатишмади. Натижада 22-дақиқада яна бир ёш ҳужумчи Асомиддин Маматов катта тезликдан «Банкчилар» жарима майдонига ёриб кираётган бир маҳалда ҳимоячилар томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Тажрибали ҳакам Зокир Қодиров эса иккиланишсиз 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Жорий мавсумда пенальтилардан унумли фойдаланаётган Омаджон Тайлоқов бу сафар мавсумдаги 5-голини киритди, 2:0.

Айнан ушбу ишончли ҳисоб «Динамо» футболчиларининг хотиржамлигига сабаб бўлди ва улар кўп ўтмай жазоланишди. 38-дақиқада тезкор ҳужумни қайтармоқчи бўлган Бунёд Исроилов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди, 2:1.

Танаффусдан сўнг мувозанатни тиклаш учун олға борган Тошкент жамоаси 63-дақиқада мезбонларни яна бир бор жазолашди. Тимур Усмонов қарши ҳужумда Михаил Наумов дарвозасини ишғол этди, 2:2.

Орадаги фарқ йўққа чиққач, самарқандлик футболчилар ҳужумкорликка зўр беришди. Айниқса захирадан майдонга тушган тезкор яримҳимоячи Азамат Бобожонов ўйин тизгинини ўзгартириб, натижага таъсир қилди. Айнан унинг 72-дақиқада жарима майдонига ошириб берган тўпини ҳимоячи Лазизжон Нуриддинов дарвозага киритиб ҳисобни 3:2 етказган бўлса, 86-дақиқада Азамат Бобожоновнинг ўзи қарши ҳужумда Амиржон Сафаровнинг қулай узатмасини голга айлантирди, 4:2.

Дастлабки икки турда очко йўқотган Илҳом Шарипов шогирдлари сўнгги олтита учрашувни 6 ғалаба билан якунлашга эришишди.

Биринчи Лига. 8-тур.

8 май (якшанба)

«ДИНАМО» - «НБУ-ОСИЁ» - 4:2

Самарқанд, 1 800 томошабин.

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Ш. Қаюмов (Жиззах), Ш. Юлдашев (Гулистон)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Голлар: Жонибек Кўчимов 2, Омаджон Тайлоқов 23, Лазизжон Нуридинов 72, Азамат Бобожонов 86 – Бунёд Исроилов 37 автогол, Тимур Усмонов 63.

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Омад Тайлоқов, Жасур Азимов (Ислом Шарипов, 58), Лазиз Нуриддинов, Темур Шарипов (Амиржон Сафаров, 67), Асомиддин Маматов (Жасур Қурбонов, 70) Жонибек Кўчимов (Комил Шарофутдинов, 64), Виктор Клишин (Азамат Бобожонов, 53).

«НБУ-Осиё»: Азамат Ахмедов, Аббос Пўлатов, Абдухолиқов Орифхўжа (Улуғбек Боқиев, 63), Тимур Усмонов, Маъмур Султонов, Элдор Норбоев (Миршоҳид Олимов, 39), Орифжон Абдуғаниев, Муҳаммаджон Султонов, Достон Баҳромов, Аваз Исматов, Сойибжон Сафаров (Музаффар Умрзоқов, 38).

Огоҳлантиришлар: Бунёд Исроилов 28.

Ўқилди (марта): 1693. Киритилган сана: 2016-05-08 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

мавсум якунланди
«Динамо»
«Динамо» стадиони
мавсум якунланди

Фото-галерея

Динамо-2014. 2-тур. Динамо-Металлург-2:0
Олег Тюлькин ва Илхом Шарипов мухлислари билан
Чимёнда тайёргарлик
Акмал Бозоров. Динамо жамоаси сардори. 2016 йил, сентябрь

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.02 Эркинжон Турдимов Самарқанд футболида қандай ишларни амалга оширмоқда?
16.02 «ДИНАМО» «ҚЎҚОН-1912»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
14.02 «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 3:0
12.02 «ДИНАМО» «БУХОРО» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
10.02 «ДИНАМО» БИР КУНДА ҚОЗОҒИСТОН КЛУБИ ВА «МАШЪАЛ» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
08.02 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2
05.02 «ДИНАМО» ТОШКЕНТДА «БУНЁДКОР» ВА «БУХОРО» БИЛАН ЎЙНАЙДИ
02.02 «ДИНАМО» «НАСАФ» БИЛАН ҚАРШИДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ
01.02 «ДИНАМО» НАВОИЙДА «ҚИЗИЛҚУМ»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
01.02 ВОҲИД ШОДИЕВ «ДИНАМО» КЎРИГИДА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.