Ўтган ўйин

Про-лига 2020
00.00.2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
0:0

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Биринчи Лига

УЧҚУН ҚОБИЛОВ: «РАҚИБЛАР АЙНАН «ДИНАМО»ГА ҚАРШИ БОР ИМКОНИЯТИНИ САРФЛАЯПТИ»

Рукн: Янгиликлар » Биринчи Лига

«Динамо» - «Пахтакор-2» (2:1) ўйинидан кейин «Динамо» жамоаси катта мураббийи Учқун Қобилов учрашув ҳақида тўхталди.

- Учқун ака, биринчиликнинг аутсайдер клуби жиддий қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?

- Чиндан ҳам рақиб жамоа анча ёш бўлишига қарамай, бизга қарши жиддий қаршилик кўрсатди. Ўйинда тўлиқ устунлик қилган бўлсакда, буни ҳисобда акс эттира олмаяпмиз. Бугун ҳам биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятларни голга айлантирганимизда ҳисоб 5:0 кўринишида бўлиши керак эди. Афсуски, самарадорлик бобида оқсаяпмиз ва энди янада кўпроқ ишлашимиз керак. Энг асосийси уч очкони қўлга киритдик.

- «Динамо» сўнгги беш ўйинда 5 та ғалабани қўлга киритган бўлсада, ҳар бир баҳсда катта қийинчилик билан ғолиб бўлмоқда. Яъни бир гол фарқи билан. Бу нима билан боғлиқ?

- Биринчи Лиганинг ўтган 7 тур якунларига кўра, шуни англадимки, ҳар бир рақиб айнан Самарқандга келиб «Динамо»га қарши бор куч ва имкониятини ишга солиб тўп сурмоқда. Ҳар бир жамоа жуда жиддий тайёргарлик билан келмоқда. Қолаверса, сафарда ўтказилган ўйинларимизда ҳам рақибларимиз «Динамо»га қарши худди сўнгги ўйинга тушгандек бор кучларини майдонга ташлашмоқда. Шу боис бўлса керак, қийинчилик билан бўлсада ғалабага эришаяпмиз.

- Бугун сафга яримҳимоячи Азамат Бобожонов қўшилган бўлса, энди ҳужумчи Алишер Холиқовнинг ўрни билинди…

- Бобожонов жароҳатдан фориғ бўлиб сафга қайтди. Унинг ёрдами жамоамизга муҳим. Тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов эса Нукусда сунъий қопламада оёғидан жароҳат олиб сафдан чиқди. Унинг тикланиши учун икки ҳафтага яқин вақт кетади.

- Бугун яримҳимоячи Жасур Азимов ҳам жароҳат олди. Қолаверса, Саиджамол Давлатжонов ва Достон Ибрагимов ҳам таркибда йўқ. Улар «НБУ-Осиё»га қарши якшанба кунги учрашувда майдонга тушадими?

- Жасур Азимов жароҳати жиддий эмас. Унинг оёқлари томири тортишиб қолгани учун ўйинни давом эттира олмади. Кейинги ўйинга сафга қайтиши керак. Саиджамол ва Достон эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига таклиф этилган. Шу боис бизга ёрдам бера олишмаяпти. Кўриб турганигиздек, жароҳатлар ва бир қатор сабаблар боис жамоамиз оптимал таркибда тўп сура олмаяпти. Умид қиламанки, икки ҳафталардан кейин барча футболчилар имкониятидан фойдалана оламиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 1807. Киритилган сана: 2016-05-07 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
Про-лига

Фото-галерея

Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur.
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. Pressa
Динамо - Қизилқум 2-2 / Амиржон Сафаров

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.07 Сергей Лушчан: «Динамо»нинг таклифи менга ҳаммасидан кўра қизиқарлироқ туюлди»
11.07 Сергей Лушан - «Динамо» клуби бош мураббийи
10.07 «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
08.07 Иккита автогол, сўнгги сониялардаги хато ва аламли мағлубият...
08.07 Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»
05.07 «Бош мақсад – Суперлигага қайтиш». «Динамо» бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти
03.07 «Динамо» Фарғонада «Нефтчи»га кичик ҳисобда мағлубиятга учради
28.06 Аламли мағлубият: «Динамо» - «Оқтепа» - 3:4
27.06 «Динамо»да янги бош мураббий иш бошлади
22.06 Ўзбекистон Кубоги: «Истиқлол» - «Динамо». Превью

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.