Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Биринчи Лига

ЧЕМПИОНАТ КУТИЛМАГАН МАFЛУБИЯТ БИЛАН БОШЛАНДИ: «ЦЕМЕНТЧИ» - «ДИНАМО» - 2:0

Рукн: Янгиликлар » Биринчи Лига

3 апрель, якшанба куни Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларига старт берилди. Ушбу турнирда Олий Лига йўлланмаси учун кураш олиб борадиган «Динамо» жамоаси мавсумни сафарда кутилмаган мағлубият билан бошлади.

Кубок доирасидаги «Нефтчи»га қарши ўйиндан фарқли равишда Қувасойдаги баҳсда жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлганди. Азамат Бобожонов, Омаджон Тайлоқов, Ислом Шарипов, Лазиз Нуриддинов сингари футболчилар ўрнига «Пахтакор»дан таклиф этилган Саиджамол Давлатжонов, Достон Ибрагимов сингари ёш футболчилар дебют ўйинини ўтказган бўлишса, тажрибали футболчилар Виктор Клишин ҳамда Алексей Николаев ҳам бошланғич таркибдан ўрин олишганди.

Учрашув ҳар икки томоннинг эҳтиёткор ҳаракатлари билан бошланган бўлсада, ҳар икки жамоа ҳам уч мингга яқин мухлислар олдида хавфли ҳужумларни ташкил этиб турди.

Танаффусдан сўнг ҳар икки томон ҳам ғалаба қозониш учун жиддий ҳаракатни бошлади. Бу борада Илҳом Шарипов шогирдларида гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келди, бироқ имкониятлардан фойдаланишда меҳмонларга омад етишмади.

Ўйиннинг 77-дақиқасида эса «Динамо»чилар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Захирадан майдонга тушган ёш ҳужумчи Жонибек Кўчимов ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. Таркибдаги устунлик «Цементчи» томонига ўтгач, водийликлар ҳужумкорликни оширишди. Натижада захирадан майдонга тушган тажрибали ҳужумчи Абдураззоқ Жўраев 79, 81-дақиқалардаги голи эвазига Қувасой клубига мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди. «Динамо» эса мавсумни мағлубият билан бошлашга мажбур бўлди.

Вакилларимиз 2-тур учрашувини чоршанба куни Ёзёвоннинг «Ёзёвон-Лочинлари» клубига қарши ўтказади.

Биринчи Лига. 1-тур. 3 апрель (якшанба)

«Цементчи» (Қувасой) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:0

Қувасой, 2617 томошабин.

Ҳакамлар: Д. Мухторов (Тошкент) – 8,0, И. Абдулаков (Тошкент вил.) – 8,1, И. Заитов (Тошкент вил.) – 8,2, С. Раҳмонов – 9.

Назоратчи: Ш. Бозоров (Наманган).

Голлар: А.Жўраев (79, 81).

«Цементчи»: Элдор Исабоев, Жўрабек Ёқубов, Раҳматилло Мелибоев, Абдухолиқ Қурбонов, Жамшид Қобулов, Сардор Сотволдиев, Нурлибек Таласбоев, Баҳодиржон Қодиров, Шукур Жумабоев, Элёр Мамасолиев, Даврон Маматов.

Захира: Илҳом Жуманов, Азиз Маткаримов, Алишер Файзуллаев, Муҳаммад Султон Фозилов, Абдураззоқ Жўраев, Оқилбек Маҳмудов, Ф.Жумақўзиев.

«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Алексей Николаев, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Саиджамол Давлатжонов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Достон Ибрагимов, Алишер Холиқов, Виктор Клишин.

Захира: Рустам Тоштурдиев, Жонибек Кўчимов, Омаджон Тойлоқов, Орзумурод Аҳмедов, Лазиз Нуриддинов, Азамат Бобожонов, Ислом Шарипов.

Огоҳлантиришлар: Б. Қодиров (10), Р. Мелибоев (38), А. Жўраев (80) – Ж. Кўчимов (63), К. Шарофутдинов (84).

Четлатиш: Жонибек Кўчимов (иккинчи огоҳлантириш, 77).

Ўқилди (марта): 2203. Киритилган сана: 2016-04-04 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Динамо: футболчилар ва мухлислар
Жасур Азимов тўп билан. Динамо 2018
Динамо - АГМК - 1-0. / 2019, 8-тур
Динамо. Захира

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.