20-турнинг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Динамо» - «Локомотив» учрашуви ҳакамлари эълон қилинди.
Демак, Самарқанддаги сўнгги ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам жамоамиз иштирокидаги ўйин Равшан Эрматовга топширилди. Унга ҳар доимгидек қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси эса Гали Имомов этиб тайинланган.
29 сентябрь, якшанба
«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент). |